Муҳаммад алайҳиссаломнинг чўлдаги телескопи
«Ва осмонни қудрат ила бино этдик ва шубҳасиз Биз (уни) кенгайтиргучидирмиз». (Зориёт сураси. 47-оят мазмуни). Дунё чексизми? Ёки унинг чеки-чегараси борми? Айтиш мумкинки, инсоният тарихида бу қадар мунозарага сабаб бўлган бошқа бир мавзу йўқ ва бу борадаги барча баҳсу мунозара ва уринишларга қарамай, масалага ҳеч ким ойдинлик кирита олмаган.
Тарихда бундай ҳолат рўй берган. Александр Македонский Ҳиндистонга келгач, у ерда оддий деҳқонлар Юнонистонда фақат машҳур файласуфлар қўлидан келадиган даражада муҳокама қилишидан ҳайрон қолганди. Буни шу билан изоҳлаш мумкин эдики, Қадимги Ҳиндистон тамаддуни ажойиб натижаларга эришган.
Қуръоннинг физикага оид мўжизалари
Қуръоннинг илмий мўжизаларини санаган билан адо бўлмайди. Шубҳасиз, уларни пайқамоқ учун инсонда физикага оид бир қатор билимлар бўлмоғи лозим. Зотан, у - коинот хақидаги шоҳ асар, бир томондан оҳангига кўра комил санъат, иккинчи томондан математика ва физикага дахлдор буюк кашфиёт эканлиги кўриниб туради.
Ер ва муҳит
Қуръонда ер ва муҳит воқеаларига оид ақл бовар қилмас мўжизавий оятлар бор. Биз булардан фақат тўрттасини намуна қилиб келтирамиз. Бизнинг давримизда эндигина тагига етилган бу ҳикматларнинг, 15 аср илгари, атмосферадан хабарсиз, дунё бир нарсага суяниб туради, деб ҳисобланган замонда, ҚУРЪОНннинг муҳташам нури билан қандай баён этиб берилганлигини ўйлаш инсон идрокини лол қилади.
Қуръон ва фан: илгари кун ва тун алмашиниши қандай тезлик билан рўй берган?
Кун ва тун бир-бирини қанчалик тез алмаштириши сизга маълумми? Нима учун «Аъроф» сурасида Аллоҳ «Уни шошилиб қувлайдир» деб айтган (7:54), «Раъд» сурасида эса бу иборадан фойдаланмаган? Замонавий фан бу оятнинг мазмунини қандай қилиб аниқланади?
Немис олими Исломдаги бир мўъжизани тасдиқлади
Қуръони карим ва Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинган ҳадисларда инсон вужудидаги, табиатдаги жуда кўп ҳайратланарли илмий далиллар баён қилинган. Уларнинг кўпи замонамизда олиб борилган илмий-тадқиқотлар натижасида кашф қилинди ёки тасдиқланди. Келажак технологиялари воситасида очилажак яна кўпгина илмий далиллар борлиги шубҳасиз.
Фан ҳайратда: Ажралишдан кейин дарҳол турмушга чиқиш мумкин эмас
АҚШ лик олимлар аёл киши нима учун ажралишдан кейин такроран турмушга чиқиш олдидан Қуръонда белгилаб қўйилган 3 ойлик муддат кутишлари лозимлигини исботлаб бердилар. 2011 йил ушбу соҳада илмий изланишлар олиб борган америкалик тадқиқотчилар эри ўлган аёл учун 4 ой ва 10 кунга тенг бўлган, эридан ажрашган аёл учун эса уч ойлик муддатда (бу шариатда «идда» деб аталади) турмушга чиқиш тақиқлариши билан боғлиқ Ислом кўрсатмалари ҳақ ва ҳеч қандай шубҳага ўрин қолирмаслигини тан олишга мажбур бўлдилар.
Квант назарияси ва нур табиати: Қуръонда унга берилган оддий изоҳ!
Дунёда кўплаб ва хилма-хил хариталар мавжуд. Оддий йўл харитаси қандай кўринишга эга эканлиги кўпчиликка маълум. Ҳали GPS ва Google хариталари мавжуд бўлмаган пайтдаги ўша харита бор эди. Сиёсий, иқтисодий ва иқлимий хариталар мавжудлигини ҳам кўпчилик билади.
Қуръоннинг ўзи мўъжиза!..
“Мўъжиза” ва “каромат” сўзлари луғатда бир маънони англатади. Яъни: “одатдан ташқари содир бўлган иш”. Лекин кўпчилик мутааххир уламолар уларнинг орасини фарқлашади. Мўъжиза - пайғамбар, каромат - валий учун дейишади. Одатдан ташқари ҳар қандай иш пайғамбардан содир бўлса ва одамлар ўшанга ўхшаш нарсани қилишга ожиз бўлса демак, бу - мўъжиза!.