close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
25.12.2018 11:16

Пайшанба куни Данияда маъқулланган қонун лойиҳасига кўра, мамлакат фуқаролигини қабул қиладиган ҳар бир шахс паспорт топшириш маросимида амалдорларнинг қўлини сиқиб қўйишга мажбур бўлади. Ушбу таомил диний мулоҳазаларга кўра, бошқа жинс вакиллари билан қўл сиқишишдан бош тортадиган мусулмон аҳли вакилларига қаратилган, хабар беради NYTimes.

09.12.2018 17:31

Хитой давлат газетаси The Global Times мусулмон уйғурларни оммавий равишда қўлга олиш амалиётини ҳимоя қилишга уринди, лекин бунда қўпол хатога йўл қўйди. Газета ва Хитойнинг АҚШдаги элчиси маълум қилишича, уйғурларни «нормал» одамларга айлантиришга ҳаракат қилинмоқда – бу изоҳ глобал миқёсда кучли норозиликларга сабабчи бўлди.

29.11.2018 12:28

10 миллиондан ортиқ яманлик ўлим ёқасида турибди, бу ҳақида Туркия Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш ва инсонпарварлик ёрдами Жамғармаси (IHH) раисининг муовини Ҳасан Айнаджи хабар берди. «Яманда ичимлик суви ва озиқ-овқат маҳсулотлари ўтк

25.11.2018 10:48

Кеча Санкт-Петербург шаҳар судида судья Елена Широкова Умарали Назаров – полиция бўлинмасида олиб қўйилган ва шу куниёқ касалхонада тўсатдан вафот этган беш ойлик гўдакнинг онасини Россия ҳудудида ташқарига чиқариб юбориш ҳақидаги биринчи инстанция судининг қарорини кучда қолдириш ҳақида қарор қабул қилди.

24.11.2018 20:14

Хитой ҳукумати миллиондан ортиқ этник хитойликларни уйғурлар турмуш тарзида исломнинг ҳар қандай кўринишлари ҳақида хабар бериб туриш учун Шинжон автоном районида истиқомат қиладиган уйғур оилаларга жўнатди. «Уйнинг уйғур хўжайини қўшниси билан араб тилидаги «ассалому алайкум» сўзларини айтиб сўрашдими? Буни дарҳол ёндафтарга ёзиб қўйиш керак», - изоҳ беради америкалик антрополог Даррен Байлер, иқтибос келтиради scoop.co.nz.

15.11.2018 21:39

14 ноябрь куни, АҚШ Конгрессида Хитойга нисбатан мамлакатнинг Шинжон-Уйғур автоном районида мусулмон-уйғурларга зулм қилингани учун санкциялар жорий қилиш бўйича қонун лойиҳаси тақдим этилади.

15.11.2018 06:32

Исроил томонидан амалга оширилган сўнгги оммавий қирғинлар ва вайронагарчиликлар – биз уларнинг ўтмишдаги юзлаб оммавий қирғинлар орасида ҳисоб бўйича нечанчи эканлигини ҳам билмаймиз – ўтган якшанба, 11 ноябрдан бошлаб давом этмоқда.

05.11.2018 19:10

Қозоннинг қулаши

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тарих

1552 йил 15 октябрь куни (эски ҳисоб бўйича 2 октябрь) Иван Грозний қўшинларининг кўп ойлик қамалидан сўнг Қозон қулади. Ушбу воқеага турлича муносабатда бўлиш мумкин, бироқ бу воқеа Шимолий Евросиё тарихида бундан кейин келадиган кўплаб асрларга татийдиган бурилиш нуқтаси бўлганини инкор этиб бўлмайди. Москва князлиги илк бор ўзга тилда сўзлашувчи ва ўзга динга эътиқод қилувчи элатлар яшайдиган ерларни ўзига қўшиб олди.

17.10.2018 09:59

Хитой расмий шахслари Хитойнинг шимолий-шарқий қисмида, Шинжон минтақасида динни синицизация (синификация) қилиш сиёсати «этник бирдамлик ва диний уйғунлик» манфаатларида давом эттирилиши ҳақида маълум қилди. Хатой давлат ахборот агентлиги коммунистик партия департаментларидан бирининг раҳбари Ю Куан сўзларини келтириб ўтди, унга кўра партия дин масалалари устидан раҳбарлик қилиши лозим эканлиги тасдиқланди.

28.09.2018 15:03

Муҳожирликда яшаётган уйғур мусулмонлари Бирлашган Араб Амирликларида махсус хизмат ходимлари томонидан ҳибсга  олинган ўз ватандошларининг тақдири борасида ташвиш билдирдилар.
Мусулмон Абудуджилили Супининг оиласи Супи муаззинлик қилаётган Шаржа шаҳридаги масжиддан чиқишда қўлга олинганини айтди, деб хабар беради Al Jazeera.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase