Африкадаги жангда мусулмонлар рус аскарларини қириб ташлади
Reuters агентлиги исёнчилар ҳаракатининг тинчлик, хавфсизлик ва тараққиёт учун доимий стратегик асоси (CSP-PSD) баёнотига иқтибос келтирган ҳолда, 25 ва 26 июл, пайшанба ва жума кунлари Жазоир чегараси яқинидаги Тинзауатен шаҳридаги жангларда туареглар “туареглар”ни мағлубиятга учратганини маълум қилди. Мали армиясининг бутун колоннаси ва рус ёлланма аскарлари қириб ташлади ва уларнинг машиналари ва зирҳли техникаларини ўлжа бўлди.
Африкада янги уруш муқаррарлашмоқда
Судан заминида 18 кишининг ўлими бўйича икки давлат ўртасидаги зиддият юзага келганидан сўнг Чад Судан билан чегарасини ёпди, дея хабар беради Al Hadath.
Африкадан янги пандемия келяптими?
Жанубий Суданда камида 89 киши ҳалок бўлганидан сўнг, СИРЛИ касаллик ЖССТни текширув ўтказишга мажбур қилди.
Африкада Мавлид-ан-Набий кенг миқёсда нишонланади
Кениянинг Ламу шаҳрида Пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллудига бағишланган Мавлид-Ан-Набий фестивали ўтказилмоқда.
Африкада янги вабо эпидемияси бошланяптими?
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, 6 август куни Гвинея Соғлиқни сақлаш вазирлиги ЖССТни ҳалокатли Марбург вирусининг биринчи тасдиқланган ҳолати ҳақида хабардор қилди.
Жанубий Африка Республикасида аёллар бир вақтнинг ўзида бир нечта эркакка хотин бўлиши мумкин
"ЖАР парламентида аёлларга бир нечта эрли бўлишга рухсат берадиган қонун лойиҳаси муҳокама қилинмоқда – у ерда кўпхотинликка аллақачон рухсат берилган. Қонун лойиҳаси тенглик сари қўйилган муҳим қадам сифатида кўрилмоқда", - дея хабар беради Германиянинг Die Welt газетаси.
49 миллион африкаликлар қашшоқлик чегарасидан нарида қолиши мумкин
Коронавирус пандемиясининг янги тури (COVID-19) 49 миллионга яқин африкаликларни ўта қашшоқлик ҳолатига тушириб қўйиши мумкин. Бу ҳақида Африка Тараққиёт Банки (AfDB) "Африка иқтисодий ривожланишининг истиқболлари 2020: COVID-19 фонида" номли ҳисоботда айтилган.
Нигерия Африка мамлакатларининг қарзларини кечиришга чақирмоқда
Нигерия президенти Муҳаммад Бухорий ривожланган давлатлар ва глобал молиявий корпорациялар раҳбарларини Африкадаги муҳтож мамлакатларнинг ташқи қарзларидан кечишга чақирди. Нигерия раҳбари бу баёнотни Канада, Ямайка ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби томонидан ташкил этилган COVID-19 даврида ва ундан кейинги йилларда ривожланишни молиялаштириш бўйича юқори даражадаги учрашувда видеоконференция орқали айтди.
Дунёда 820 млн киши очликдан қийналмоқда
Дунё бўйича 820 млн киши очликдан азоб чекмоқда ва бу рақам йил сайин ўсмоқда. БМТ озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти, ЖССТ ва бошқа ташкилотларнинг қўшма маърузасига кўра, очлик даражаси Африка мамлакатларида ортмоқда – бу ерда ушбу кўрсаткич қарийб 20%га етган, Латин Америкаси ва Кариб минтақасида 7%, Осиёда 12%ни ташкил қилади.
Журналист аёл террорчилар ҳужуми пайти ҳалок бўлди
Сомалида Кисмайо порт шаҳрида жойлашган меҳмонхонага террорчилар тарафидан уюштирилган ҳужум пайтида шу ерда туғилиб ўсган Канадалик муслима журналист аёл ҳалок бўлди. 43 яшар Худан Налайе аш-Шабаб жангариларининг ҳужум қилган пайт учинчи фарзандига ҳомиладор эди. Налайе билан бирга унинг турмуш ўртоғи, Фарид Жама Сулейман ҳам ҳалок бўлди, деб хабар қилади Al Jazeera.