close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Россия даҳшатли касалликка дучор бўлди: 1,5 миллион фуқаро касаллик юқтириб олди

Бир ярим миллион россиялик ОИВ билан касалланган.

Россия фуқароларининг тахминан 1 фоизи одам иммунитет танқислиги вирусига (ОИВ) эга. Гап 1,5 миллион руслар ҳақида кетмоқда. Бу ҳақида Роспотребнадзор расмий вакили Вадим Покровскийга таянниб, Россия давлат ОАВлари хабар бермоқда, деб ёзади Диалог.UA.
"Бизда 1,5 миллионгача фуқаро касалланган. Бу аҳолининг 1 фоизини ташкил қилади", - деди Россия расмийси. У 2030 йилга бориб бу кўрсаткич яна 660 минг кишига ошишини башорат қилмоқда.
ОИВ тарқалиши даражаси Европада энг юқори бўлиб қолмоқда, мамлакат кўп йиллардан буён ушбу қайғули рейтингда етакчиликни ишончли ушлаб турибди. Россияда ушбу вирус билан касалланиш бутун минтақага қараганда 10 баравар юқори.
2019 йилги расмий рейтингга кўра Россиянинг энг ноқулай ҳудудлари Иркутск, Кемерово, Ленинград ва Оренбург вилоятларидир. (Ичкилик, зино ва бошқа ҳаром ишлар авж олган жойларда бу касаллик кенг тарқалган бўлади)

Маълумот учун

ОИВ - бу даволаб бўлмайдиган касаллик ОИВ инфекциясини келтириб чиқарадиган ретровирус. Бу иммунитет тизимининг ҳужайраларига таъсир қилади, унинг ишини қийиглаштиради қилади. Терапия бўлмаса, ОИВ орттирилган иммунитет танқислиги синдромига (ОИТС) айланади, бу эса беморнинг танасини инфекциялар ва ўсмалар билан курашишга қодир эмас қилиб қўяли. Антиретровирус терапияси мунтазам равишда қабул қилинган тақдирда, ОИВ-мусбат одамлар нормал ҳаёт кечиришга қодир, унинг сифати ва давомийлиги ОИВ инфекцияси бўлмаганлардан фарқ қилмайди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Саломатлик
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase