Сан-Францискода 14 июнь куни бўлиб ўтган Америка диабет ассоцциацияси йиғилишида хабар қилинишича, бу жараён диабет арафасида турган одамларда диабет омилларига қарши курашишга ёрдам беради, хабар қилади PressTV.
Тадқиқотда 30 ёшдан 69 ёшгача бўлган қон глюкоза даражаси кўтарилган, аммо диабет билан касалланганлар каби юқори бўлмаган эркаклар ва аёллар қатнашди.
10-12 соатлик очликдан сўнг уларнинг организми бошқа манбалардан энергия излай бошлади.
Олимлар томонидан кашф этилган жараён давомида организм оч одамнинг ёғ ҳужайраларидаги холестеринидан энергия ишлаб чиқарди.
Ёғ ҳужайралари диабетга олиб келиши мумкин бўлган инсулин қаршилигини оширишга кўпроқ ҳисса қўшганлиги сабабли, ёғ ҳужайраларининг йўқ қилинишига олиб келадиган рўза бу қаршиликни минималлаштириши мумкин.
"Рўза тутиш диабетга қарши муҳим чора бўлиши мумкин", - дейди Бенжамин Хорн, Мюррей кардиология институти қошидаги Intermountain Medical Center тиббиёт марказининг юрак-қон томир касалликлари ва генетик эпидемиология бўлими директори.
“Олдинги тадқиқотлар шуни кўрсатдики, ўнлаб йиллар давомида мунтазам рўза тутиш диабет ва юрак-қон томир касалликлари хавфини камайтириш билан боғлиқ. Бу бизни рўза тутиш диабет ва у билан боғлиқ метаболик муаммолар хавфини камайтиришда муҳим омил ҳисобланади, деган фикрга олиб келди", - дея тушунтирди шифокор.
Рўза тутиш диабетга қарши муҳим чора бўлиши мумкин
АҚШ. — Мюррейдаги Кардиология институти олимлари озиқ-овқатдан ўзини тийиб туриш вақтид инсон организмида рўй бердиган биологик жараён ёғ ҳужайраларидаги зарарли холестеринни энергияга айлантиришга имкон беради.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Саломатлик
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси