close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Эмланган одамлар касаллик юқтириб олиш хавфи бошқаларга қараганда кўпроқми?

(...) «Буюк Британия Соғлиқни сақлаш хизматининг вакциналар устидан эпидемиологик назорат бўйича сўнгги ҳисоботида хабар қилинишича, 30-39 ёшдан бошлаб барча ёш гуруҳлари учун эмланмаган одамларга қараганда эмланганлар орасида коронавирус тести ижобий натижаси кўпроқ учрамоқда», - деб аъкидлайди Twitter орқали ижтимоий тармоқда кенг мулоқот доирасига эга бўлган британиялик иқтисодиёт профессори Дэвид Пэтон.

Кўриб чиқилаётган ҳисоботга кўра, бу мутлақо тўғридир. Сентябрь ойида 40-49 ёшли эмланган одамлар орасида касалланганлар сони эмланмаган одамлар билан таққослаганда икки баробар юқори бўлди (100 минг киши орасида 690 кишига қарши 1281 киши). Аммо бу вакцина туфайли иммунизация қилинган одамларда юқиш хавфи кўпроқ эканини англатадими?» - дея савол беради Le Figaro.
(...) «Аслида бу ҳолат икки сабабга кўра ҳайрон ҳам қолдирмайди, хавотир ҳам уйғотмайди. Биринчидан, вакцина касалланиш рискидан тўлиқ ҳимоя қилмайди. Демак, ҳатто тўлиқ эмланиш циклидан кейин ҳам вирус юқтириб олиш мумкин. «Ҳозирги пайтда тасарруфимизда бўлган вакциналар қўл мушаги орқали юборилади. Бу яхши иммунитетга эга бўлиш ва шу тариқа касалликнинг оғир ва чуқур шаклларидан ҳимояланишга имкон беради. Аммо бу шиллиқ пардалар даражасида жуда яхши иммунитетни албатта тақдим этади, дегани эмас», - дея изоҳ берди бундан бир неча ҳафта олдин Le Figaro на Ренн университет касалхонасида тиббиёт биолог ва иммунологи, профессор Мишель Конье. Бироқ айнан бурун шиллиқ пардаси вирус учун танланган кириш эшиклари ҳисобланади. Айрим олимлар бу ҳақида вакциналардан фойдаланиш бошланмасидан олдин огоҳлантирганди ва уларнинг касалликнинг олдини олиш қобилияти хатто кутилгандан ҳам ёмон бўлиб чиқди», дея таъкидланади мақолада.
«Бундан ташқари, Францияда бўлгани каби, Буюк Британияда тўлиқ эмлаш цикли якунланган одамлар, айни пайтда аҳолининг кўпчилигини (мос равишда 67,5% ва 67,4%) ташкил этади, шу жумладан, болалар. Шунинг учун, вирус тарқалишда давом этаётгани сабабли, эмланганлар гуруҳида кўпроқ инфекцияланган одамлар автоматик равишда аниқланади», - таъкидлайди мақола муаллифи.
«Агар 100% одамлар хавфсизлик камарини таққанида эди, ўлим билан тугаган бахтсиз ҳодисалар сони камайган бўларди, лекин рўй берадиган барча ўлимлар 100% хавфсизлик камари таққанлар билан боғлиқ бўларди. Лекин бу хавфсизлик камари иш бермас экан дегани эмас-ку», - дея изоҳ берди Канаданинг Оттава университетидан эпидемиолог Райват Деонандан CBC News га ёзда.
«Боз устига, «эмланган одамлар эмаланмаган одамлардан кўра кўпроқ таъсирга учраши мумкин: ўзини анча бўш қўйган юриш-туриш, камроқ текширувлар ва камдан-кам ҳолларда ўзини изоляция қилиш, вирус кўпроқ айланиб юрадиган жойларга тез-тез бориш», - дея изоҳ беради Монпелье университети юқумли касалликлар эволюцяси ва эпидемиология ўқитувчиси Мирча Софонеа. Оддий қилиб айтганда, вирус юқтириб олиш риски юқорилиги эмлашнинг ўзи эмас, балки эмланган одамлар аввалги ҳаётини эмланмаган одамлардан кўра кўпроқ даражада тиклагани келтиради, улар ўзини камроқ эҳтиёт қилиши эса уларни инфекцияга нисбатан заифроқ қилиб қўяди. Бундан ташқари, давом эттиради тадқиқотчи, «эмланмаганлар қаторига табиий йўл билан касалланганлар ҳам киради – эмланган одамлардан кўра потенциал тезроқ – уларнинг айримлари яқиндагин касалланган. Шу сабабли ҳозирда улар дельта-вариантда ҳимояланган».

Манба: Le Figaro

Мақола жойлаштирилган бўлим: Саломатлик
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase