close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Ҳиндистонда ўлим кўрсаткичи 75%гача бўлган вирус авж олмоқда

Якшанба куни Ҳиндистоннинг COVID-19 дан энг кўп азият чеккан ушбу мамлакат жанубий штатида жойлашган Керал касалхонасида 12 ёшли номаълум бола вафот этди. Бола бу вируснинг глобал пандемияга олиб келиши мумкин эканлигидан хавотирланган жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти огоҳлантирган Нипах вирусидан ўлди.

Керал шаҳридаги шифохонага кўчирилишидан олдин, бола бошқа иккита шифохонада даволанди, бу унга юзлаб одамлар билан мулоқотда бўлиш имконини берди. Ҳозирда штат тиббий хизмати вакилларининг сўзларига кўра, мулоқотда бўлган 11 кишида ўзига хос аломатлар аниқланган.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, аввалги Nipah, ёки NiV авж олишлари шуни кўрсатадики, вирусдан ўлим кўрсаткичлари даражаси 70-75% атрофида бўлиб, бу уни коронавирусдан ҳам ҳалокатли қилиб кўрсатади.
«Вирус бу эпидемиялар пайтида одамдан одамга юқиши исботланган, бу эса NiV глобал пандемияга олиб келиши мумкин деган хавотирларни кучайтирмоқда", - дейишди касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказларида (CDC).
Бола билан мулоқот қилиши мумкин бўлган 100 дан ортиқ одам изоляция қилинди, шундан 48 киши Керал касалхонасда кузатув отида. Мансабдор шахслар умумий кузатув олиб бориб, иккиламчи алоқаларни ҳам аниқлайдилар. Соғлиқни сақлаш вакиллари зудлик билан иложи борича кўп алоқаларни, боланинг асосий мулоқот доираси – унинг оиласи ва тиббиёт ходимларидан олинган намуналарни текширмоқда.
Nipah вируси биринчи бор Малайзияда 1990-йиллар охирида, ўша пайтда фермерлар орасида тушунарсиз касаллик сабаби бўлганда аниқланган. Шундан сўнг ўнга яқин ўхшаш ўчоқлар рўйхатга олиниб, улар Осиё билан чекланиб қолган.  Ҳиндистоннинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, Nipah нинг яна бир ўнинчи ёки ҳатто йигирманчи эпидемияси ҳам хавотир уйғотмайди: Гангада чўмилиб, ҳатто ундан сув ичган болаларни ҳеч нарса йиқитмайди. Бироқ.
Биринчидан, ҳамаси глобал пандемия ва унга ҳамроҳ бўлган эмлаш фонида содир бўлади, уни эса барча қонунларга кўра, пандемиянинг охиригача ҳар қандай ҳолатда ҳам амалга ошириш мумкин эмас, чунки эмланганлар вирус мутацияларининг ўчоғига айланади. Мана энди, иммунитети заифлашган ва тушунарсиз анти-таналарга эга бу одамлар Nipah букетини ҳам олса – пандемия ҳақиқий ҳалокатга айланиши мумкин.
Иккинчидан, пандемиянинг иккинчи тўлқини ҳақида турли одамлар, вазирликлар ва маҳкамалар огоҳлантирганди. ЖССТ ҳам огоҳлантирган. Билл Гейтс гапирган. Польшалик парапсихолог Кшиштоф Яцковский августнинг охирида яна қандайдир янги ўлат ҳаммани аввалгиларидан ҳам қўрқитиб юборишини ваъда қилган. Худди шу нарсани бошқалар ҳам башорат қилган. Мана, марҳамат – Ҳиндистонда янги ва қўрқинчли ўлат авж оляпти.
Учинчидан, Ҳиндистон каби мамлакатларда доимий равишда нималардир рўй бериб туради. У ерда «дельта» туфайли минглаб одамлар ўлди, лекин ҳар бир ғамгин ҳодисага глобал матбуотда алоҳида мақола бағиланмади. Бу ерда эса, бечора бола ҳақида ёзишга ҳамма, ҳатто ИНТЕРФАКС ҳам юқоридан буйруқ берилгандек бирдан ташланди.
Буларнинг барчаси шундан далолат берадики, Nipah навбатдаги пандемия сабаби ва 2022 йилнинг асосий мавзуси бўлиши мумкин, шунинг учун, бу инфекция ҳақида ҳеч бўлмаганда умумий маънода бирор нарса билиш зарар қилмайди.
Вируснинг табиий резервуари мевали кўршапалаклар бўлиб, уй ҳайвонларига юқтиради ва улар ўз навбатида, инфекцияни одамларга узатади. Малайзияда касалликнинг биринчи авж олиши пайтида, инфекциялари фермерларнинг чўчқа билан тўғридан-тўғри алоқасидан кейин содир бўлган, Ҳиндистонда шунга ўхшаш авж олиш одамлар кўршапалаклар сўлаги ёки сийдиги теккан ифлосланган мева егандан кейин содир бўлган. Кейинчалик, касалликнинг рўйхатга олинган ҳолатларининг ярми инфекциянинг одамдан одамга юқиши натижасида содир бўлди.
Одамларда инфекция турли шаклларда — симптомсиз инфекциядан тортиб ўлимга олиб келадиган энцефалит шаклигача рўй беради. Дастлаб, касаллик юқтириб олган одамларда юқори ҳарорат, бош ва мушак оғриғи, қусиш ва томоқ ориғи каби гриппга хос аломатлар ривожланади. Сўнгра бош айланиши, серуйқулик, ўзгарган онг ва неврологик белгилар пайдо бўлиши мумкин бўлиб, улар ўткир энцефалитдан дарак беради. Айрим одамларда шунингдек, атипик пневмония ва оғир респираторли муаммолар, жумладан, ўтки нафас олиш етишмаслиги авж олиши мумкин. Оғир ҳолатларда энцефалит ватомир тортишиши кузатилиши мумкин, улар 24-48 соатдан кейин комага олиб келиши мумкин.
Инкубацион давр (касаллик юқтириб олгандан кейин симптомлар пайдо бўлгунга қадар бўлган вақт) 4 кундан 45 кунгача давом этади. Nipah вирусида ўлим ҳолатлари коэффициенти 40-75%га тенг деб баҳоланади, шундай экан, воқеалар ривожини кузатиб борамиз.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Саломатлик
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase