Фан арбоблари турли тақинчоқлар, хусусан, никоҳ узуги тақиш кишининг саломатлигига қандай таъсир кўрсатиши ҳақида ҳануз баҳслашмоқдалар. Бунда ҳақиқатда таъсир кўрсатилиши аллақачон шубҳа уйғотмай қўйган.
Мутахассисларнинг тасдиқлашича, тилладан ясалган никоҳ узугини ҳар доим тақиб юриш зарарли, бу гап фақат эркакларга тааллуқлидир. Гап шундаки, вақт ўтиши билан қимматбаҳо металл оксидланиб, кимёвий реакция маҳсулини ажрата бошлайди.
Бу маҳсулотлар эркакларнинг жинсий безларга таъсир этади ва ҳатто жинсий функция бузилишига ҳам олиб келиши мумкин. Ҳаттоки олтин оксидларининг миллиграммдан бир улуши ҳам, пробасидан қатъи назар, жинсий безларнинг нормал ишлашини бузиши мумкин.
Шуниси қизиқки, тилла тақинчоқлар аёллар саломатлигига салбий таъсир кўрсатмайди. Буни тадқиқотчилар шу билан изоҳлайдики, аёллар организмининг гормонал ва жинсий тизимлари ташқи таъсирлардан яхшироқ ҳимоя қилинган, шу сабабли оксидланадиган металл уларга зарар етказмайди.
Бироқ никоҳ узуги саломатликка таъсир кўрсатишининг бошқа бир механизми ҳам бор. Маълумки, энг кўп асаб тугунлари бармоқларда мужассам топади. Табиийки, узук таққанда биз беихтиёр янги импульс узатишга жисмоний таъсир этамиз ва у ёки бу тарзда унинг ҳолатига таъсир кўрсатамиз. Бу борада тор узук тақиш хавфли ҳисобланади.
Умуман олганда, кўрсатгич бармоқда тор, ноқулайлик туғдирадиган узук тақиш остеохондроз ва радикулитга олиб келиши мумкин. Ўрта бармоқни муваффақиятсиз безатилиши одамга атеросклероз ва гипертония билан хавф солиши, чинчалоқни ортиқча юклаш эса ўн икки армоқли ичак путологиясига олиб келиши мумкин. Шу сабабли, оилаий ҳаёт давомдиа бармоқларингиз тўлишган бўлса, узукни албатта кенгайтириш лозим ва тунда узукни ечиб қўйишни унутманг, албатта.
Олимларнинг фикрига кўра, никоҳ узукларини ундан ясаш урф бўлган тилла аёллар организмига тетиклаштирувчи таъсир кўрсатади, унда рўй бераётган жараёнларни фаоллаштиради.
Тилла тақинчоқларни мутахассислар тушкунлик, заифлашув ҳолатларида тақиб юришни тавсия қиладилар. Бундан ташқари, тетиклаштирувчи таъсири туфайли тилла ўттиз-қирқ ёшдаги аёллар ёки юрак хасталиги билан оғриган шахслар учун кўпроқ тўғри келади. у шунингдек, гипертония касалига чалинган кишилар учун фойдали, чунки у қон босимини туширади, кумуш тақиш эса улар учун мувофиқга мувофиқ эмас.
Қўл панжасида 400 дан ортиқ фаол нуқталар мавжуд бўлиб, улар буйрак, жигар ва юрак билан боғланган. Амалиётда шифокорлар гоҳида шундай вазиятларга дуч келадики, уйқусизлик ва бош оғриғидан батамом халос бўлиш учун кишига никоҳ узугини бармоғидан ечишнинг ўзи кифоя қилади.
«Взгляд» газетаси маълумотлари бўйича