close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Юракни ҳимоя қилувчи "ёмон" одат

Олимлар инсонда жуда фойдали бўлган “ёмон” бир одатни аниқлашди. Бу одатдан воз кечиш керак эмас, чунки у саломатликка фойдаси бор экан. Лидс университети тадқиқотчилари сўзига қараганда, доимий равишда ҳаёлни бир жойга йиққан ҳолатда қулоқ юмшоғи ва ичигага қўл текказиш жуда фойдали бўлиб, сизнинг организмингизга шифо бахш этувчи хусусиятларга эга экан.

Буни аниқлаш учун, олимлар олиб борилган тажриба давомида кўнгиллиларнинг қулоқ тешигига 15 дақиқа электрон қурилмалар жойлаштирганлар. Қурилма керакли зонани оғриқсиз рағбатлантириб турган, бу вақтда эса тадқиқотчилар юрак ва асаб тизими фаолияти тўғрисидаги керакли маълумотларни таҳлил этганлар.
Натижалар кўрсатишича, қулоқ тешигини доимий харакатлантириш натижасида юрак уриш ритмларга ижобий таъсир қилади.
Инсон танасидаги мазкур зонанинг қўзғатилиши юрак юришига турлича таъсир этиб, айни вақтда бу юрак мушакларининг соғломлик кўрсаткичларидан бири ҳисобланади.
Тажриба маълумотлари исботлашича, қулоқ тешиги зонасини харакатлантириш юрак уриши ритми ўзгаришига таъсир ўтказади. Агар Сизнинг юрагингиз қулоқ кавлашидан таъсирланмаса, унда шифокорга мурожаат лозим бўлади, албатта агар Сиз ундан аввал кардиолог назоратида турган бўлмасангиз.
Шунингдек, кулоқ билан амалга оширилувчи бу оддий манипуляция - нерв тизимини ҳам тинчлантириши исботланган.
Маълумот учун: Мусулмонлар ҳар куни бир неча марта қулоқларининг ичи ва ташқарисига масҳ тортадилар.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Саломатлик
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase