"B гуруҳи витаминлари дозаси ҳам ошириб юборилиши мумкинлиги ҳақида кўпдан бери исботлар мавжуд. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, B витаминлари - B6, B9 ёки B12 ни қабул қилган одамларда ўпка саратони пайдо бўлиши риски юқори. Бу айниқса, чекувчиларга тааллуқли", - дейилади мақолада.
Натижалари International Journal of Cancer журналида чоп этилган тадқиқотда ўпка саратони ривожланиш риски ва қондаги B12 миқдори ўртасидаги боғлиқликни ўрганишга бағишланган 20 та алоҳида тадқиқот маълумотлари таҳлил қилинди. "Таҳлилнинг кўрсатишича: B12 витамини қанчалик кўп бўлса, ўпка саратонининг ривожланиш риски шунчалик юқори бўлади. Генетик таҳлил ҳам шуни кўрсатдики, генларнинг маълум бир вариацияси қон таркибида B12 миқдории оширади. Бу вариациялар кузатиладиган одамлар ўпка саратонига кўпроқ чалинади", - деди Смоллич.
"Бироқ шуни таъкидлаш жоизки: ўпка саратонининг ривожланиш риски ҳақиқатда ортиши учун жуда катта дозада В12 қабул қилиш керак. Таркибида В12 витамини бўлган дорилар қабул қилган одамларда ўпка саратонининг ривожланиш риски унинг суткалик дозаси 55 мкг.дан ортиқ бўлганда ортади (чекувчиларда бундай витамин миқдорида ўпка саратонининг ривожланиш риски 3-4 баравар ортади). Таққослаш учун: Германия озиқ-овқат жамияти катталар ва ўсмирларга кунига овқат билан бирга 4 мкг.дан B12 витамини истеъмол қилишни тавсия этади. Рискларни баҳолаш Федерал институти эса B12 препаратлари максимал дозаси 25 мкг.дан ошмаслиги лозим деб ҳисоблайди". Бироқ, Смолличнинг ҳисоблашича, бугунги кунда В12 витамини суткалик дозаси 1000 мкг бўлган кўплаб препаратлар мавжуд.
В12 витаминнинг ўпка саратони ривожланишига таъсир механизми ноаниқ бўлиб қолавермоқда, давом эттирди эксперт. "Эҳтимол, ДНКни қўллаб-қувватлашда муҳим роль ўнайдиган B гуруҳига кирадиган витаминлар дозасини ошириб юбориш эпигенетик ўзгаришларга олиб келади. Ёки уларнинг миқдори катта эканлиги шунга хизмат қиладики, ўисмталар ёки шишларга олиб келадиган ҳужайралар ўсиши учун жуда кўп озиқа моддаларини қўлга киритади".
"Шундай қилиб, B12 витамини танқислиги ташхис қилинганда уни катта дозаларда маълум вақт давомида - етишмовчилик бартараф этилгунга қадар хавфсиз равишда олиш мумкин. (...) Лекин B12 витаминини катта дозада узоқ вақт қабул қилиш асло мумкин эмас, чунки бу ҳол-аҳволни яхшиламайдигина эмас, балки саратоннинг ривожланиш рискини ҳам оширади", - хулоса қилади Die Zeit.
Манба: Die Zeit
Абу Муслим таржимаси