Илмий – тадқиқот дастури раҳбари Павел Грасгрубернинг сўзларига кўра, пивонинг фойдаси ҳақидаги ҳикояларни афсона туркумига киргазиш мумкин, чунки бир маромда бу ичимликни истеъмол қилиш соғлиқ учун хатарли оқибатлар юзага келиши билан тахдид солади. Грасгрубернинг таъкидлашича, тадқиқотчилар чехларнинг афзал кўрадиган озиқланиш рациони, таомлари ва ичимликларини тахлил қилишга диққатларини қаратишди ва пиво чехлар озуқасидаги энг бузғунчи омил деган хулосага келишди. Ушбу ичимликни истеъмол қилиш бошқа исталган маҳсулот билан солиштирилганда сезиларли даражада кўпроқ зиён келтиради. Чехия талоқ ва буйрак саратони билан касалланиш бўйича Европа давлатлари орасида биринчи ўринда туриши бунинг яққол исботидир.
Олимлар пивонинг фойдалилиги – уйдирма эканини исботлашди
Чехиялик олимлар тадқиқот ўтказиб, узоқ муддатда давомли истеъмол қилинган пиво инсон организмига фалокатли таъсир қилади деган хулосага келишди. Хусусан олимлар мунтазам равишда истеъмол қилинган пиво, ички органларнинг парчаланишига олиб келишини ва энг оғир касалликларни чақиришини таъкидлашади.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Саломатлик
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди