close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Талоқда талоқнинг нисбатини зоҳиран аёлга бериш шарт эмас

Савол: Зайд хотининг ота-онасининг уйига бориб, аёлини уйига олиб кетмоқчи бўлди. Хотини кетишдан бош тортди. Эрни жаҳли чиқиб, аёлини исмини айтмай ёки унга нисбат бермай бир, икки талоқ деб юборди. Бу билан аёлга талоқ воқе бўладими?

Жавоб: Ғазаб ҳолати, аёлидан аччиғи чиққанлигидан, у аёлига талоқ қўйганлиги кўриниб турибди. Зеҳнида хотинини ирода қилганлиги тушунилиб турибди. Талоқда нисбат ёки изофа ошкора бўлиши шарт эмас. Шунингдек, хотин мажлисда бор бўлиши ҳам шарт эмас. Унинг бу сўзи билан талоқ воқе бўлади.

وَلَا يَلْزَمُ كَوْنُ الْإِضَافَةِ صَرِيحَةً فِي كَلَامِهِ؛ لِمَا فِي الْبَحْرِ لَوْ قَالَ: طَالِقٌ فَقِيلَ لَهُ مَنْ عَنَيْت ؟ فَقَالَ امْرَأَتِي طَلُقَتْ امْرَأَتُهُ.

“Баҳр” да таъкидланганидек, эрнинг сўзида изофани сароҳатан бўлиши шарт эмас. Агар эр: “Талоқ” деса, шунда унга: “Кимни ирода қилдинг” деб сўралса, у хотинимни деб айтса, аёли талоқ бўлади” (Раддул муҳтор).

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase