Эр хотинига мен сени қўйдим, қўйдим деб айтиши
- Бўлим: Талоқ
- Пайшанба, Июн 16 2022
- 159 марта кўрилди
Савол: Бир киши одамлар орасида ўзининг аёлини бир неча бор талоқ қилмоқчи бўлди. Одамлар уни бу ишидан қайтаришди. Лекин, у аёлини қозининг олдига олиб келиб, мен сени қўйдим, мен сени қўйдим, мен сени қўйдим деб уч бор айтди. Бу билан аёлга неча талоқ тушади?
Жавоб: Бу сўзларни уч марта айти билан уч талоқ воқе бўлади.
فَإِنَّ سَرَّحْتُك كِنَايَةٌ لَكِنَّهُ فِي عُرْفِ الْفُرْسِ غَلَبَ اسْتِعْمَالُهُ فِي الصَّرِيحِ فَإِذَا قَالَ " رهاكردم " أَيْ سَرَّحْتُك يَقَعُ بِهِ الرَّجْعِيُّ مَعَ أَنَّ أَصْلَهُ كِنَايَةٌ أَيْضًا
“Сарраҳтуки (сени озод қилдим) киноя лафздир. Лекин, форслар урфида сариҳда ишлатишили ғолибдир. Агар эр аёлига раҳо кардам, яъни сени озод қилдим деса, у лафзнинг асли киноя бўлишига қарамай у билан ражъий талоқ воқе бўлади” (Раддул муҳтор).