Сен бугундан бошлаб менга онам ва сингимдексан
- Бўлим: Талоқ
- Пайшанба, Июн 16 2022
- 134 марта кўрилди
Савол: Бир киши ғазаб ҳолатида аёли олдига келиб, хотинига кет йўқол, бугундан бошлаб сен менга онам ва синглимсан деди. Ўша кундан бери эрни аёлидан алоҳида қилиб қўйилган. Бу сўз билан аслида талоқ тушадими?
Жавоб: Бугундан бошлаб сен менга онам ёки сингилимсан жумласи талоқнинг киноий лафзларидандир. Бу сўзни айтиб, талоқни ният қилса бир боин талоқ тушади. Агар бу сўзни бир неча бор такрорласа, биринчиси тушиб қолгани билан талоқ воқе бўлмайди.
وَإِنْ نَوَى بِأَنْتِ عَلَيَّ مِثْلُ أُمِّي، أَوْ كَأُمِّي
“Сен менга нисбатан онамга ўхшашсан ёки онамдексан деб (талоқни) ният қилса (талоқ воқе бўлади)” (Раддул муҳтор).