Аза, яъни зеб-зийнатни тарк қилиш
- Бўлим: Талоқ
- Пайшанба, Июн 16 2022
- 115 марта кўрилди
Эри ўлган ёки боин талоқ ёки муғаллаза толоқ ёки бирор сабабли ажрим қилиниб, иддада ўтирган аёл бирор мажбурликсиз сочини ёғлаши, сурма қўйиши, сочини бўяши, сочини тараши, шўх рангдаги ипак кийимларни кийиши, хина қўйиши ва шу каби бошқа зеб-зийнат нарсаларни истеъмол қилиши жоиз эмас. Шунинг учун, иддада ўтирган аёл зеб-зийнат ва билагузукларини ечиб қўяди. Лекин, ражъий талоқ, фосид никоҳ, шубҳа билан яқинлик қилиш сабабли иддада ўтирган аёл ёки балоғатга етмаган иддада ўтирувчи ёки мажнуна аёлга зийнатни тарк қилиши зарурий эмас.
تَحُدُّ مُكَلَّفَةٌ مُسْلِمَةٌ - وَلَوْ أَمَةً - مَنْكُوحَةٌ بِنِكَاحٍ صَحِيحٍ وَدَخَلَ بِهَا بِدَلِيلِ قَوْلِهِ إذَا كَانَتْ مُعْتَدَّةَ بَتٍّ أَوْ مَوْتٍ وَإِنْ أَمَرَهَا الْمُطَلِّقُ أَوْ الْمَيِّتُ بِتَرْكِهِ لِأَنَّهُ حَقُّ الشَّرْعِ إظْهَارًا لِلتَّأَسُّفِ عَلَى فَوَاتِ النِّكَاحِ بِتَرْكِ الزِّينَةِ بِحُلِيٍّ أَوْ حَرِيرٍ أَوْ امْتِشَاطٍ بِضَيِّقِ الْأَسْنَانِ وَالطِّيبِ وَإِنْ لَمْ يَكُنْ لَهَا كَسْبٌ إلَّا فِيهِ وَالدُّهْنِ وَلَوْ بِلَا طِيبٍ كَزَيْتٍ خَالِصٍ وَالْكُحْلِ وَالْحِنَّاءِ وَلُبْسِ الْمُعَصْفَرِ وَالْمُزَعْفَرِ... إلَّا بِعُذْرٍ... لَا حِدَادَ عَلَى... َصَغِيرَةٍ وَمَجْنُونَةٍ وَ مُعْتَدَّةِ... نِكَاحٍ فَاسِدٍ أَوْ وَطْءٍ بِشُبْهَةٍ أَوْ طَلَاقٍ رَجْعِيٍّ .
“Муслима, мукаллаф, саҳиҳ никоҳ билан никоҳланган ва эри унга яқинлик қилган аёл чўри бўлса ҳам боин талоқ ёки эри вафот этганлиги туфайли иддада ўтирган бўлса, талоқ қўйган ёки вафот топган эри аза тутмасликка буюрган бўлса ҳам тақинчоқ, ипаклар билан зийнатланиш, тишларини ораси тор тароқ билан тараш, хушбўйликлар билан хушбўйланишни, сурма, хина, усфур ва заъфаон билан бўялган кийимларни кийишни тарк қилади. Чунки, бу шариатни ҳаққи бўлиб, никоҳни узулганлигига афсус-надоматни изҳор қилишдир. Гарчи бу нарсалар аёлнинг касби бўлса ҳам. Балоғатга етмаган, мажнуна, фосид никоҳнинг ва шубҳа билан яқинлик қилинганликнинг, ражъий талоқнинг иддасида ўтирган аёлга ҳидод (юқоридаги зеб-зийнатланишни тарк қилиш) вожиб эмас” (Раддул муҳтор).
Ҳа, уйдан ташқарига чиқиш ва бошқа эрга турмушга чиқиш барча иддадаги аёлларга дуруст эмас.