Баъзи узр сабабли зеб-зийнатнинг баъзисини ишлатиш
- Бўлим: Талоқ
- Пайшанба, Июн 16 2022
- 137 марта кўрилди
Зарурат туфайли зийнатланиш мақсадисиз зеб-зийнат нарсаларини ишлатиш жоиз. Масалан, кўздаги дард сабабли сурма қўйиш ёки қичишқоқ бўлиб қолганлиги туфайли ипак кийим кийиш ёки бошдаги касаллик туфайли уни ёғлаш ёки тишлари катта, оралари очиқ тароқлардан зеб-зийнат мақсадисиз фойдаланиш мумкин бўлади.
Агар аёлда шўх рангли кийимлардан бошқа кийими бўлмаса, оддий кийим топгунича сатр аврат учун уларни кийиб туруши мумкин.
إلَّا بِعُذْرٍ ) رَاجِعٍ لِلْجَمِيعِ إذْ الضَّرُورَاتُ تُبِيحُ الْمَحْظُورَاتِ... فَإِنْ كَانَ وَجَعٌ بِالْعَيْنِ فَتَكْتَحِلُ ، أَوْ حَكَّةٌ فَتَلْبَسُ الْحَرِيرَ ، أَوْ تَشْتَكِي رَأْسَهَا فَتَدْهُنُ وَتَمْشُطُ بِالْأَسْنَانِ الْغَلِيظَةِ الْمُتَبَاعِدَةِ مِنْ غَيْرِ إرَادَةِ الزِّينَةِ لِأَنَّ هَذَا تَدَاوٍ لَا زِينَةٌ جَوْهَرَةٌ .
“Узр билан бўлса, дегани барчасига қайтувчидир. Чунки, зарурот манъ қилинган ишларни мубоҳ қилади. Агар кўзида оғриқ бўлса, сурма қўяверади. Агар баданида тошмалар бўлса, ипак кияверади. Боши оғриса ёғ суртаверади ва зийнатни ирода қилмай тишларини оралари очиқ тароқ билан бошини тарайверади. Чунки бу нарса даволаниш ҳисобланиб, зийнат ҳисобланмайди” (Раддул муҳтор).
قَالَ فِي الْفَتْحِ : وَفِي الْكَافِي إلَّا إذَا لَمْ يَكُنْ لَهَا ثَوْبٌ إلَّا الْمَصْبُوغُ فَإِنَّهُ لَا بَأْسَ بِهِ لِضَرُورَةِ سَتْرِ الْعَوْرَةِ ، لَكِنْ لَا تَقْصِدُ الزِّينَةَ ؛ وَيَنْبَغِي تَقَيُّدُهُ بِقَدْرِ مَا تَسْتَحْدِثُ ثَوْبًا غَيْرَهُ إمَّا بِبَيْعِهِ وَالِاسْتِخْلَافِ بِثَمَنِهِ ، أَوْ مِنْ مَالِهَا إنْ كَانَ لَهَا .
“Фатҳ”да келишича, “Кофий”да агар аёлни бўялган кийимидан бошқа кийими бўлмаса, авратини ёпиш заруратидан уни кийса зарари йўқдир. Лекин зийнатланишни қасд қилмайди. Кийишини жоизлиги ҳам уни сотиб бошқасини олгунича ёки бошқа моли бўлса, у билан янги кийим олгунича қайдланиши лозим бўлади” (Раддул муҳтор).