Идда пайтида совчи қўйиш
- Бўлим: Талоқ
- Пайшанба, Июн 16 2022
- 171 марта кўрилди
Идда вақтида идда ўтирувчига совчи қўйиш мумкин эмас. Лекин, вафот, шубҳа билан яқинлик қилиш, фосид никоҳда яқинлик қилиш сабабли иддада ўтирган аёлга ишора ва киноя тарзда совчи қўйиш жоиз. Масалан, бирор кишига турмушга чиқмоқчи бўлсангиз, мен ҳам уйланмоқчиман кабилар. Лекин, очиқ-ойдин совчи қўйиш мумкин эмас.
وَالْمُعْتَدَّةُ...تَحْرُمُ خِطْبَتُهَا…وَصَحَّ التَّعْرِيضُ.
“Иддада ўтирган аёлга совчи қўйиш ҳаром саналади. Лекин, никоҳ ҳақида гапнинг учини чиқариши дурустдир” (Раддул муҳтор).