Ҳайз ҳолатда қўйилган талоқнинг иддаси
- Бўлим: Талоқ
- Пайшанба, Июн 16 2022
- 124 марта кўрилди
Суннатга хилоф қилиб, бир киши ҳайз кўраётган аёлига талоқ қўйса, талоқ қўйилган ҳайз иддадан ҳисобланмайди. Балки, ундан ташқари тўлиқ уч ҳайз идда ўтириш лозимдир.
فان طلقها في حيضها كان عليها الاعتداد بثلاث حيض كوامل ولا تحتسب هذه الحيضة من العدة
“Агар эр аёлини ҳайз кўраётган ҳолатида талоқ қилса, аёл янгитдан тўлиқ уч ҳайз идда ўтириши вожибдир. Талоқ қўйилган ҳайз кунлар иддадан ҳисобланмайди” (Фатаво қозихон).