Талоқдан олдин яқинлик бўлган ёки бўлмаганлигида ихтилоф бўлиб қолиши
- Бўлим: Талоқ
- Пайшанба, Июн 16 2022
- 146 марта кўрилди
Талоқдан олдин яқинлик бўлган ёки бўлмаганлигида ихтилоф бўлиб қолса, аёлнинг сўзи эътиборга олинади. Масалан, аёл: “Яқинлик қилиб, мени талоқ қилдиз. Шунинг учун тўлиқ маҳр берасиз” деса, эр унга хилоф ўлароқ: “Яқинликдан олдин талоқ қилганман. Шу боис маҳрнинг ярмини бераман” деса, Ибн Нужайм қавлларига биноан бундай ҳолатда аёлнинг сўзи эътиборга олинади ва аёлга тўлиқ идда ўтириши лозим бўлади. Эрга эса, аёлнинг маҳри, идда мабойнидаги нафақаси ва турар жойи лозимдир.
لو قالت : طلقتني بعد الدخول ولي كمال المهر وقال قبله ولك نصفه فالقول لها لوجوب العدة عليها وله في المهر والنفقة والسكنى في العدة.
“Агар аёл: “Мени яқинликдан кейин талоқ қилдингиз. Шунинг учун менга тўлиқ маҳр берасиз” деса, эр эса, унинг аксини айтса, унга идда вожиб бўлгани учун хотиннинг сўзи эътиборга олинади. Эрнинг зиммасига маҳр, нафақа ва идда мабойнида аёлни турар жой билан таъминлаши вожиб бўлади” (ал-Ашбаҳ ван назоир).