close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Ҳайз кўрмайдиган аёлнинг иддаси

Ҳали балоғат ёшига етмаган ёки ёши катта бўлиб ой кўришдан тўхтаган ёки бирор касаллик туфайли ҳайз кўра олмайдиган аёлга эри талоқ қўйса, унинг иддаси Қуръони карим кўрсатмасига биноан уч ойдир.

وَاللَّائِي يَئِسْنَ مِنَ الْمَحِيضِ مِنْ نِسَائِكُمْ إِنِ ارْتَبْتُمْ فَعِدَّتُهُنَّ ثَلَاثَةُ أَشْهُرٍ وَاللَّائِي لَمْ يَحِضْنَ وَأُولَاتُ الْأَحْمَالِ أَجَلُهُنَّ أَنْ يَضَعْنَ حَمْلَهُنَّ وَمَنْ يَتَّقِ اللَّهَ يَجْعَلْ لَهُ مِنْ أَمْرِهِ يُسْرًا

“Аёлларингиздан ҳайздан ноумид бўлганларининг иддаси, агар шубҳангиз бўлса, уч ойдир. Ҳайз кўрмаганлариники ҳам. Ҳомиладорларнинг иддаси ҳомилаларини қўймоқликдир. Ким Аллоҳга тақво қилса, У зот унинг ишида осонлик қилиб берадир” (Талоқ 4 оят).

Фоида: Оятдаги ойдан мурод қамарий ойдир. Ойнинг аввалида талоқ қўйлса, ойга қараб уч ой идда ўтиради. Агар ой ўртасида талоқ қўйилса, кун санаб идда ўтиради, яъни бир ой ўттиз кун бўлиб, тўқсон кун идда ўтиради.

فَإِنْ طَلَّقَهَا زَوْجُهَا فِي غُرَّةِ الشَّهْرِ تَعْتَدُّ ثَلَاثَةَ أَشْهُرٍ بِالْأَهِلَّةِ، وَإِنْ طَلَّقَهَا فِي خِلَالِ الشَّهْرِ قَالَ أَبُو حَنِيفَةَ رَحِمَهُ اللَّهُ : تَعْتَدُّ ثَلَاثَةَ أَشْهُرٍ بِالْأَيَّامِ، كُلُّ شَهْرٍ ثَلَاثُونَ يَوْمًا.

“Агар эр аёлини ойнинг аввалида талоқ қилса, ойга қараб уч ой идда ўтиради. Агар эр аёлини ойнинг ўртасида талоқ қилса, Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг сўзларига биноан кунлар билан уч ой идда ўтиради. Ҳар бир ой ўттиз кун ҳисобланади” (Дурарул ҳуккам).

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase