close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

28.04.2021 01:59

Албатта, молу жонда синовга учрайсиз. Албатта, сиздан олдин китоб берилганлардан ва ширк келтирганлардан кўплаб озор эшитасиз. Агар сабр қилсангиз ва тақво қилсангиз, албатта, бу салмоқли ишлардандир.

26.04.2021 11:09

44. Одамларни яхшиликка чорлаб туриб, ўзингизни унутасизми? Ҳолбуки, китобни тиловат қиляпсиз-ку. Ақлни ишлатмайсизми?!

26.04.2021 01:41

Маълумки, рўза фарз бўлган дастлабки даврда мусулмонлар фарз ибодатни адо этиш масъулияти ҳисси ила рўза тутаверганлар. Кейинчалик бошқа халқ, миллат ва элатлар билан аралашилди. Уларнинг саволларига, эътирозларига ёки Исломга нисбатан қилган таъналарига жавоб бериб бориб, исломий ибодатларнинг, жумладан, рўзанинг ҳикматлари, ахлоқий фойдалари ва ўша замон руҳи ва талабига мос томонлари шарҳ қилинди, тушунтирилди.

22.04.2021 21:47

42. Улар жон-жаҳдлари билан, агар ўзларига огоҳлантирувчи келса, ҳар қандай умматдан кўра ҳидоятли бўлишлари ҳақида Аллоҳ номи ила қасам ичар эдилар. Қачонки огоҳлантирувчи келганида, уларда нафратдан бошқани зиёда қилмади.

20.04.2021 15:40

123. Батаҳқиқ, Бадрда оз бўлсаларингизлар ҳам, Аллоҳ сизларга нусрат берди. Бас, Аллоҳга тақво қилинг, шоядки шукр қилсангиз.

18.04.2021 15:29

5. Устларига Таврот юклатилган, сўнгра уни кўтармаганлар, мисоли устига китоб юкланган эшакка ўхшарлар. Аллоҳнинг оятларини ёлғонга чиқарган қавмнинг мисоли қандоқ ҳам ёмон. Аллоҳ золим қавмларни ҳидоят қилмас.

17.04.2021 13:36

14. Ҳақ даъвати Уникидир. Ундан ўзгага дуо қилаётганларга эса, ҳеч бир нарсада ижобат этмаслар. Магар, икки кафтини сувга узатиб, сув оғзига етишини кутган одамга ўхшарлар. Ҳолбуки, унга етмас. Кофирларнинг дуоси залолатдан ўзга ҳеч нарса эмасдир.

16.04.2021 02:33

29. Йўқ!!! Зулм қилганлар илмсиз равишда ҳавойи нафсларига эргашдилар, холос. Аллоҳ залолатга солган кимсани ким ҳидоятга сола оларди?! Ва  уларга нусрат бергувчилар бўлмас.

14.04.2021 20:17

Бугунги кунда авлиёлар борми? Тарихда улар қандай кароматлар кўрсатишган?

14.04.2021 20:10

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Бир гуруҳ одамлар Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга:

13.04.2021 23:47

61. Агар уларга: «Аллоҳ нозил қилган нарсага ва Пайғамбар ҳузурига келинглар», дейилса, мунофиқлар сендан тамоман юз ўгирганларини кўрурсан.

11.04.2021 11:01

Сунний тасаввуф ўзи нима ва унинг вазифаси нимадан иборат? Аввало, турли омилларга кўра «тасаввуф» сўзи орқали ифода қилинаётган ҳақиқатни руҳий тарбия, тазкиятун нафс, сулук ва шунга ўхшаш маънолар билан ифода қилинганини айтиб ўтмоғимиз лозим.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase