Тафтиш маҳкамалари
Черковнинг энг катта жиноятларидан яна бири тафтиш маҳкамаларидир. Бу маҳкамалар уларнинг тилида инквизиция дейилади. Черков таълимоти инсон ҳаётини ҳар тарафлама бузгани етмагандек, ўша таълимотлардан қилча четга чиққанларни бутунлай маҳв этишни ўзи учун фахр деб билган.
«Муқаддас инквизиция» ёхуд черков томонидан одамларнинг қириб ташланиши
Тарихчиларнинг ҳисобига кўра, Европадаги инквизиция қурбонларининг сони 10-12 миллионга етган.1 1000 йилда Европанинг умумий аҳоли сони 42 миллионни ташкил этар эди. Агар буни 7 асрга бўлиб чиқадиган бўлсак, унда Европада 100 йил ичида черков томонидан 1,5 миллион аҳоли ёқиб ўлдирилган ёки қийноқхоналарда азобланган, яъни 700 йил ичида йилига 15 000 тадан одам ёки ойига 1250 тадан одам, кунига ўртача ҳисобда 41 та одам ёқиб ўлдирилган. Бу қурбонларнинг аксарияти аёллар бўлган.
НАСРОНИЙЛИК ТАРИХИ
Ҳар қандай диннинг инсоният тарихида ўз ўрни бор. Баъзи ҳолатларда вақт динни бузмаслиги мумкин, бироқ кўп ҳолатда, у дин барпо бўлган асосларни вайрон қилиб ташлайди. Баъзи динлар туфайли тарихлар ёзилади, баъзилари эса, маълум тарихий лаҳзалар маҳсули бўлади.