close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
03.11.2024 11:27

Тожикистонда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган кенг кўламли рейдлар давомида сеҳргарлик ва фолбинлик билан шуғулланган 1,5 минг киши қўлга олинди.

12.09.2024 17:07

Ҳужумни содир этганликда гумон қилинган шахс қўлга олинган.

10.06.2024 17:01

Тожикистон Уламолар кенгаши раиси Саидмукаррам Абдуқодирзода “хорижий кийим”ни тақиқловчи қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлади ва миллий либослар ҳам Ислом нормаларига мос келиши кераклигини айтди. У “Тожикистон” телеканалида “миллий маданиятга ёт кийимлар”ни олиб кириш, сотиш ва кийишни тақиқлаш ҳақидаги муҳокамалардан сўнг бу муаммонинг исломий меъёрларини тушунтириб берди.

07.04.2024 18:28

Президент Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг имзоси билан эълон қилинган қарорга кўра Тожикистоннинг оддий паспорт эгалари Туркияга саёҳат қилишлари учун визасиз имтиёзлар бекор қилинди.

30.03.2024 23:41

Тожикистон муфтийси муҳожирларни эҳтиёт бўлишга чақирди

25.03.2024 12:57

Мухолифатдаги Тожикистон Миллий Алянси раҳбари Муҳиддин Кабирий Москва вилоятидаги Сrocus City Hall  концерт залида содир этилган теракт юзасидан баёнот берди.

23.03.2024 12:44

Тожикистон ташқи ишлар вазирлиги Крокус-Сити концерт мажмуасида тинч аҳолига қарши даҳшатли террорчилик ҳаракатини қаттиқ қоралади, деди Ташқи ишлар вазирлиги Ахборот бошқармаси РИА Новости агентлигига.

18.03.2024 12:25

Тожикистон президенти Имомали Раҳмон Владимир Путинни Россия президенти сайловидаги «ишончли ғалабаси» билан табриклади. Тожикистон раҳбари матбуот хизмати унинг табрик телеграммасини чоп этди. У жаноб Путиннинг икки давлат ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлашга қўшган ҳиссасини қайд этди.

26.02.2024 09:17

Ўтган асрнинг 90-йилларида хусусийлаштириш тўлқини содир бўлгач, Помир халқининг бадавлат вакили Оғахон фонди Тоғли Бадахшон мухтор вилоятининг Хоруг шаҳридан бир қанча ер участкаларини сотиб олди. Уларда тиббиёт пункти, Помирда иқтидорли болалар мактаби, истироҳат боғи, университет, меҳмонхоналар қурилди. Расмий Душанбе бугун аввал қабул қилинган қарорларга қарши чиқди ва тескари жараённи бошлади - Оғахон фонди объектларини миллийлаштириш бошланди.

26.08.2023 20:49

Қозоғистон ва Тожикистон президентлари Астана Бош масжидини зиёрат қилди, деб хабар беради Kazinform Ақорда матбуот хизматига таяниб.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase