Месут Ўзил "Фенербахче"га ўтди
Туркиянинг «Фенербахче» клуби Германия терма жамоаси собиқ ярим ҳимоячиси, Англия премьер-лигасида «Арсенал» шарафини ҳимоя қилган Месут Ўзилнинг трансферини якунлади, хабар қилди клуб якшанба куни. Клуб шунингдек, германиялик турк футболчиси билан 3,5 йилга шартнома имзоланганини тасдиқлади.
Месут Ўзилнинг йўқ қилиниши
Ҳақиқат сўзлари замонамизнинг энг яхши футболчиларидан бирининг фаолиятида қимматга тушди. Месут Ўзил бундан бир йил олдин Англия Премьер-Лигасида энг кўп иш ҳаки оладиган футболчиларидан бири эди.
Месут Ўзил Озарбайжонни қўллаб-қувватлади
Англиянинг "Арсенал" клуби футболчиси Месут Ўзил Озарбайжонни қўллаб-қувватлашини билдирди.
Месут Ўзил Хитой динозаврларига қарши
Англиянинг «Арсенал» футбол клубида тўп сурадиган, келиб чиқиши турк-немис миллатига мансуб бўлган Месут Ўзил билан Хитой ўртасидаги можаро – кўплаб жиҳатлардан сабоқ берса арзигулик воқеадир. Эслатиб ўтамизки, ўзининг туркий-исломий илдизларини ҳеч қачон яширмаган Ўзил бу сафар ХХР раҳбариятини уйғурларни геноцид қилишда, мусулмон мамлакатларини эса бу борада сукут сақлаш ва шу тариқа ушбу жиноятга шерикликда айблади.
Хитой давлат телевидениеси Ўзилнинг уйғурлар масаласи бўйича баёнотига жавоб қайтарди
Хитой давлат телекомпанияси келиб чиқиши турк бўлган машҳур футболчи Месут Ўзилнинг мусулмон уйғур аҳолига нисбатан Пекиннинг сиёсатини қоралаб чиққанидан сўнг «Арсенал» ва «Манчестер-Сити» клублари ўртасида бўлиб ўтадиган Англия премьер-лигаси матчини телекўрсатувлар дастуридан олиб ташлади.
Месут Ўзил уйғурлар масаласи бўйича умматга ҳий-туйғуларга бой даъват билан чиқди
Англиянинг «Арсенал» клуби ярим ҳимоячиси Месут Ўзил, келиб чиқиши турк бўлган мусулмон, Хитойнниг Шинжон-Уйғур автоном районида туркий тилда сўзлашадиган мусулмонлар билан рўй бераётган воқеаларга ўз муносабатини билдириб ўтди.
Месут Ўзилга босқинчилар ҳужум қилди
Келиб чиқиши турк миллатига мансуб бўлган Германия терма жамоаси футболчиси Месут Ўзил Буюк Британия пойтахтида қуролланган жиноятчилр ҳужумига учради. Лондоннинг «Арсенал» клуби 30 яшар ўйинчиси пойтахт шимолидаги кўча пойгаси қурбони бўлди – мотоцикл минган бир гуруҳ нотанишлар унинг джипини ўраб олди ва совуқ қурол чиқарди.