close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Сен прокурормисан ёки адвокатми

Мақола учун ғалати ном, шундай эмасми. Унга бошқача ном бера олмасдик ҳам. Гап шундаки, охирги пайтлар ўзимда ҳам, атрофдагиларда ҳам одамларни муҳокама қилиш, айблаш, уларга ҳукм чиқариш ва «тамға босиш» интилишни ҳис қила бошладим.
Кейин эса вақт ўтади, лекин жуда қисқа вақтганлиги сабабли ҳаттоки ушбу қайноқ мавзу миямизда совишга ҳам улгурмай маълум бўлиб чиқадики, ҳамма нарса биз ўйлагандай эмас: оқ бу – қора, қора эса – оқ экан.

Нималар ҳақида гапиряпсан демоқчимисиз? Ҳозир тушунтириб бераман.
Икки киши – яъни эр ва хотин уришиб қолди, бунинг оқибатида ажралишмоқчи бўлди (лекин бу ҳали аниқ эмас), лекин кетиб қолган хотиннинг сўзларига қараганда – айбдор эр бўлиб чиқмоқда ва у ҳеч нарсани яширмасдан, бўлган воқеани ёрқин бўёқлар билан тасвирлаб берди.
Биз аёлнинг ёнини олиб, унинг гапини маъқуллаб, унинг қарорини қўллаб-қувватлаб – «бир марта хато қилдими, демак яна шундай қилади» деб - «қайноқ» янгиликнинг совушига ҳам улгурмай у ҳақида «яқин» дугоналаримизга овоза қиламиз. Улар ҳам оҳ-воҳ қилади: эринг қандай аблаҳ экан, ўзи ҳамма эркаклар шунақа ва ҳ.к. ва ҳ.к. Воқеадан бир ҳафта ўтгач, маълум бўлдики, улар ярашиб олибдилар. Хотин эрини кечирибди эмас, аксинча, эри хотинини уй ишларини яхши бажара олмаслиги, ўзига ярашмайдиган хулқ-атворига қарамай, барибир кечирибди. Ва бу ҳақида аёлнинг эри эмас, балки ушбу оиланинг бор сир-асрорларидан яхши хабардор бўлган дугнонаси гапириб берди.
Мен бировга маслаҳат берадиган одам эмасман, ўзи, умуман олганда, менинг маслаҳатларимга биров муҳтож ҳам эмас. Чунки ҳозирги пайтда ахборот етишмовчилиги мавжуд эмас. Телефонни ёқишнинг ўзи кифоя – у сизга тиш ювишни ҳам, турмуш ўртоғингизга қандай хушомад сўзлар айтишни ҳам, нималарга вақт ажратиш кераклигини ҳам айтиб беради.
Лекин яна бир муҳим жиҳатни айтиб ўтиш керак: ғайриихтиёрий равишда ахборот олгач, биз ўзимизни гўёки муаммонинг ечимини биламиз деб тинчлантирамиз. Лекин муаммо барибир очиқлигича қолаверади.
Одамларни муҳокама қилиб, хатога йўл қўйишимиз мумкин, ҳамма нарса биз ўйлагандек бўлиб чиқмайдиган аҳмоқона вазиятга тушиб қолишимиз мумкин бўлади. Биз йўл қўядиган гуноҳ ҳақида эса индамай қўя қоламан.
Хўш, агар одамларни оқлаш учун минглаб сабаблар топадиган адвокат бўлсак, бу ҳолда нимани йўқотамиз? Ҳеч нарса йўқотмаймиз, аксинча, кўп нарсани қўлга киритамиз – асосийси, Аллоҳнинг розилигини қўлга киритишимиз мумкин бўлади.
Эътибор беринг: аёл тили жуда кўплаб нарсаларни яксон қилиши, лекин шу билан бир пайтда кўп нарсани асраб қолиши ҳам мумкин. Бу ҳақида яхшилаб ўйлаб кўришимиз керак.

Маржана Магомедова

Мақола жойлаштирилган бўлим: Оила
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase