close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Менинг бўлажак ёрим қандай бўлади?

Кеча бир дўстим суҳбатлашиб туриб, ажойиб бир эсдалиги билан бўлишди. У Малайзияда таҳсил олиб юрган вақтида бир профессорнинг айтган насиҳатларини айтиб берди. Менга бу бошқача таъсир қилди. Профессор қуйидагиларни айтган экан: “Ҳар ким ўзига лойиқ одам билан оила қуради: яхши бўлсангиз, жуфтингиз ҳам яхши бўлади, ёмон бўлсангиз, ёрингиз ҳам шундай бўлади. Бу Қуръони каримнинг ҳақиқати, ҳаёт қонунидир.

Аллоҳ таоло Китобида “Покиза аёллар покиза эркаклар учундир. Покиза эркаклар покиза аёллар учундир”, деб айтган. Бу сўзнинг маъносини чуқур тушуна олмаганман. Вақт ўтгани сайин тушуниб, ҳайратда қолдим. Жуда кўп оилаларни сиртдан кузатдим, ўргандим. Яхши деб ўйлаган йигитнинг аёли ночор чиққанини кўрганда, юқорида зикр қилинган ояти кариманинг маъноси қани, деб ўйладим. Бироқ, бироз вақт ўтганидан сўнг яхши деб ўйлаган йигитнинг қилиқлари чиқиб, биз ўйлагандек эмас эканини кўрдим.
Шунга ўхшаш мисолларга кўп дуч келганидан сўнг, Аллоҳ таолонинг сўзлари ҳақиқат эканига ишончим комил бўлди.
Менинг бўйдоқларга айтадиганарим: бўлажак ёринг қандай бўлишини истасанг, аввал ўзинг шунга лойиқ бўлишга ҳаракат қил.
Илмли бўлишини истасанг ўзинг илм талабида бўл, одобли бўлишини хоҳласанг, ўз одобингга қараб қўй, тақволи бўлишини истасанг, ўзинг тақводорликни касб эт”. Жуда фойдали насиҳатлар.
Умуман олганда, юқорида зикр қилинган оятни, профессор сўзларидаги маънони олдинлари ҳам билсамда, бу сафар бошқача таъсирландим. Чуқур англагандек бўлдим. Мен бўлажак ёримнинг қандай бўлиши ҳақида кўп ўйлаб ташвишланмайман, аммо ўзимнинг қандай эканимга ташвишланаман. Сабаби Аллоҳ таолонинг менга насиб этадиган ёри яхшими ёки ёмон бўлиши ўзимга боғлиқ эканини тўлиқ тушунаман.
Ўз камчиликларим устида ишлаб, одоб-ахлоқим, амалларимни гўзал қилишга ҳаракат қилишим керак. Аллоҳ таолодан бугуним кечагимдан, эртам бугунимдан яхши бўлишини сўрайман!

Данияр Жігітбек (Мюнхен)
Қозоқ тилидан Абу Муслим таржимаси

 

Мақола жойлаштирилган бўлим: Оила
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase