close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Жамшид Муслимов

Жамшид Муслимов

07.07.2024 10:03

Инсон учун билим икки хил йўл билан келади. Биринчиси бевосита кузатув, тажриба, таълим, тафаккур, тажриба бўлса (бунинг ичига онгли ва интуитив маълумотлар киради); иккинчиси ғайри табиий йўл орқали моддий оламнинг ташқарисидан келадиган илмдир. Бу олам ғайб (яъни кўринмас, олдингизда хозир бўлмаган) олами деб аталади.

08.12.2021 06:17

. Пост-совет авлод (70-80 йиллар туғилган) дунёқараш касодига учраган совет авлодидир. Пост-совет авлод ноль ҳолатидан на бир миллий, на дунёвий, на дин асосидаги замонавий тизимли қарашлар, қадриятлар ҳосил қила олди. Натижада шахсий ғурурдан маҳрум, принципсиз, довдираган авлодга айланди...

05.05.2021 18:41

442-бет (Ёсин, 28-40)
Аллоҳ кофирларга лашкар жўнатмай бир қичқириқ билан ҳалок қилди, улар истеҳзо қилувчилар эди, ўтган қавмлар оқибатидан ибрат олмайдилар. Алатта барча қавмлар маҳшарга тўпланурлар.

04.05.2021 01:42

422-бет (Аҳзоб, 31-35)
Аллоҳ ва Расулига итоат ва солиҳ амаллар учун ажри икки баробар бўлиши ва гўзал ризқ тайёрлиги.

03.05.2021 01:57

402-бет (Анкабут, 42-56)
Аҳли китоблар билан чиройли баҳс қилиш. Муҳаммад (сав)га китоб нозил бўлгач пайғамбар бўлди, аҳли китобларнинг баъзилари бунга имон келтирдилар, кофирлари эса очиқ ойдин ҳақиқатларни инкор қиладилар, улар золимлардир.

01.05.2021 20:43

382-бет (Намл 56-63)
Лут (а.с) қавмидаги бузуқ одамлар унинг даъватига жавобан: “Лут оиласини шаҳардан чиқаринглар, у ўзича пок бўлмоқчи” дедилар. Лут (а.с) ва унинг аҳли хотинидан ташқари нажот топдилар. Қавм тошли ёмғир билан ҳалок этилиши.

30.04.2021 18:51

362-бет (Фурқон 21-32)
Кофирлар кибр билан рисолатни фаришта олиб тушишини, худонинг ўзини кўришни талаб қиладилар. Вақт келиб фаришталарга дуч келганларда Аллоҳдан нажот сўраб қоладилар.

29.04.2021 23:03

342-бет
Мўминлар нажот топиши ва уларнинг сифатлари, тажовуз қилмасликлари, жаннат мукофоти ваъдаси. Инсоннинг асли лойданлиги ва она қорнида шаклланиш босқичлари. Аллоҳнинг энг баракотли яратувчи экани. Ўлим ва қайта тирилиш. Одамлар устидан етти йўл (осмон) яратилгани.

28.04.2021 22:50

322-бет
“Одамларга ҳисоблари яқинлашиб қолди. Улар эса, ғафлатда, юз ўгирувчи бўлган ҳолларида. Қачон Роббиларидан янги эслатма келса, фақат уни ўйнаётган ҳолларида тингларлар”.

27.04.2021 22:08

302-бет
Мусо (а.с) бошқа саволлари. Кема, бола, девор воқеларининг таъвили. Зулқарнйн қиссаси бошланиши.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase