Абу Муслим
Ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғли Россия оммавий ахборот воситаларида Туркия президенти Режеп Таййип Эрдўған Кремлдаги анжуманлар залининг ёпиқ эшиги олдида кутиб тургани намойиш этилганини ҳурматсизликнинг намойиши деб атади.
Саудия Арабистони яна тўртта коронавирус ҳолати қайд этилаганидан сўнг, ушбу касалликннг кенг тарқалиши оллидини олиш мақсадида асосан шиалар истиқомат қиладиган Катиф туманини ёпиб қўйди. Ушбу ҳаракат Катифда норозиликка олиб келиши мумкин, бу қироллик ҳокимияти ва шиа озчиликлари ўртасидаги қоқинишга сабаб бўлиб, дискриминация ва маргиналлашувдан шикоят қилади.
Башар Асад режими кучлари Идлиб деэскалация ҳудудида тинчлик келишувини бузишда давом этмоқда, хабар қилади «Анадолу» агентлиги. Таъкидланишича, ўқ отишни тўхтатиш битими кучга кирган биринчи куннинг охирига келиб 15 та бузилиш ҳолати қайд этилган, улар давомида Дамашқ режими тарафдорлари 50 дан ортиқ снаряд отган.
Россия Президенти Владимир Путин Давлат думаси депутати Валентина Терешкованинг президентлик муддатини янгилаш тўғрисидаги ғоясини қўллаб-қувватлади. У шартни маълум қилди – мос келувчи тузатиш киритишни РФ Конституцион суди қўллаб-қувватлаши лозим, бироқ Россия ОАВ бу шунчаки расмиятчилик, холос деб айтмоқда. Турган гапки,охирги сўз Кремль хўжайинига тегишли бўлади, деб ёзади улар. OBOZREVATEL бу ғоя Россиянинг ҳозирги раҳбари учун нимани англатишини аниқлашни таклиф қилади.
Нефт ишлаб чиқарувчилар ўртасидаги низолар COVID-19 вируси туфайли шундоқ ҳам заифлашган глобал иқтисодиётни нефтнинг керагидан ортиқча қазиб олиниши туфайли инқирозга олиб келиши мумкинлиги хавотир уйғотган шароитларда нефт нархи кескин тушиб кетди.
Бугун Афғонистонда бирданига иккита президент инаугурацияси бўлиб ўтиши керак. Президентлик лавозимига икала номзод ўз номидан маросимга таклифномалар тарқатган. Афғонистоннинг сайланган президенти Ашраф Ғанининг рақиби Абдулла Абдулла қасамёд қилиш параллел маросимига таклифномалар тарқатди, хабар қилди унинг вакили шанба куни.
Коронавирус кенг тарқалиб кетганлиги туфайли Италия ҳудудида барча спорт мусобақалари, жумладан, футбол бўйича мамлакат чемпионати - Серия А ўйинлаи тўхтатиб қўйилди. Бу ҳақида Италия бош вазири эълон қилди.
Аввалроқ бу халқаро мусобақаларга дахл қилмаслиги маълум қилинганди.
Youtube компаниясининг глобал офисида кеча рўй берган террористик акт уни амалга оширган шахс ва жиноят сабаблари, кўпчиликнинг эътиборини ўзига тортди. Эслатиб ўтамиз, кеча Youtubeнинг Шимолий Калифорниядаги бош офисида бир жувон учта одамга қараб ўқ узиб уларга жароҳат етказди, сўнг ўзини ўзи ўлдирди.
Халқаро вазиятнинг қалтислиги, доим содир этилаётган террористик хуружлар ва суриялик қочқинларга боғлиқ воқеалар мусулмонлар ҳақидаги тасаввурга салбий таъсир қилмоқда. Ғарб мамлакатларининг аксар одамлари мусулмон дунёсини оқ-қора билан ўлчайдиган бўлиб қолди. Бироқ одамларни “яхши” ва “ёмон”га ажратиш тўғри эмас, худди Исломни “тажавузкор” ёки “тинчлик дини” дегани каби, деб ёзади Slate нашриёти.
Қирғизистон мусулмонлар диний бошқармаси мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлигининг коронавируса COVID-19 тарқалиши хавфи муносабати билан масжидларда жума намози қатнашчилари сонини чеклаш илтимосига рад жавобини берди. Бу ҳақида 6 март куни 24.kg нашри хабар беради.
Бугун маълум бўлишича, қиролнинг укаси ва жияни, валиаҳд шаҳзода Муҳаммада бин Салмоннинг тахт учун курашдаги рақобатилари ҳибсга олинган, хабар қилади Wall Street Journal (WSJ). Қиролнинг укаси Аҳмад бин Абдулазиз ва жияни Муҳаммад бин Найеф бин Абдуазизнинг қароргоҳларида тинтувлар ўтказилди.
Саудия Арабистони, Урдун ва Тунис янги коронавирус юқтириб олиш илк ҳолатлари ҳақида маълум қилди. Шу тариқа улар вақт бўйича охирги бўлиб потенциал ўлим хавфи билан таҳдид соладиган касаллик авж олиши рўй берган сўнгги араб мамлакатлари бўлди.