close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
01.08.2022 10:47

Ўзбекистон элчиси Жавлон Ваҳобов АҚШнинг халқаро диний эркинлик масалалари бўйича собиқ элчиси Сэм Браунбэк ташаббуси билан ўтказилган диний эркинлик бўйича халқаро саммит (IRF Summit) да иштирок этди, деб хабар бермоқда "Дунё" ахборот агентлиги.

26.04.2022 22:06

АҚШ Халқаро диний эркинлик комиссияси таҳлилича, Афғонистонда ўтган йили Толибондек мутаассиб ҳаракат ҳокимиятга келгани бу мамлакатда ҳаётни янада қийинлаштириб, озчиликни ташкил этувчи дин ва элатларнинг вакиллари қўрқинч ва тазйиқ остида кун кўрмоқда. Ташкилот йиллик ҳисоботида Марказий Осиёдаги аҳвол ҳам танқид қилинади.

15.12.2021 09:48

“Дунёнинг кўплаб нуқталарида ўз эътиқоди асосида яшаш истагида бўлганлар ҳануз ҳукуматлар тарафидан қамоққа ташланаётгани, тазйиққа учраётгани ёки қатл этилаётганига гувоҳ бўлаяпмиз”, - дейди АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен.

08.12.2020 18:36

АҚШ Давлат котиби Майк Помпео 7-декабр кунги баёнотида бу давлат учун диний эркинлик ва эътиқод билан боғлиқ ҳар қандай ҳуқуқ энг устувор қадриятлардан бири эканига урғу бериб, беш ҳукумат сиёсатини кескин қоралади: Мянма, Хитой, Эритрея, Эрон, Нигерия, Конго Демократик Республикаси, Покистон, Саудия Арабистони, Тожикистон ва Туркманистон.

11.06.2020 18:47

АҚШ Давлат котиби Майк Помпео Ўзбекистонни диний эркинлик билан боғлиқ вазиятни яхшилагани учун мақтади. Ушбу баёнот АҚШ Давлат департаментининг дунёдаги диний эркинликларнинг ҳолати тўғрисидаги йиллик ҳисоботини эълон қилиш бўйича брифингда айтилди.

18.07.2019 18:42

Вашингтонда диний эркинликка бағишланган анжуманда юздан ортиқ давлат ташқи ишлар вазирлари, мингдан ортиқ делегат қатнашмоқда. Тадбирга террорчи ва экстремистлар ҳужумларига учраган черков, масжид ва синагогалар вакиллари, ҳужумлардан омон қолганлар ҳам таклиф этилган.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase