Маййитни бошқа шаҳарга олиб бориш
Маййит ҳали дафн қилинмаган бўлса, уни бошқа ерга олиб бориб дафн этишнинг зиёни йўқ. Лекин киши қаерда вафот этса, ўша ерда мусулмонлар қабристони мавжуд ҳамда, уни шу қабристонга кўмишнинг имкони бўлса, вафот топган жойига дафн қилингани яхши. Чунки Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Мадина қабристони яқин бўлса-да, Уҳуд жангида ва-фот этган саҳобаларни ўша маконга дафн қилишга буюрганлар(Ваҳба Зуҳайлий. «Ал-Фиқҳул-исламий ва адиллатуҳу».Дамашқ: «Дорул-фикр», 1980,2-жуз. 508-бет.).
Маййитни бошқа шаҳарга олиб бориш
Маййит ҳали дафн қилинмаган бўлса, уни бошқа ерга олиб бориб дафн этишнинг зиёни йўқ. Лекин киши қаерда вафот этса, ўша ерда мусулмонлар қабристони мавжуд ҳамда, уни шу қабристонга кўмишнинг имкони бўлса, вафот топган жойига дафн қилингани яхши. Чунки Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Мадина қабристони яқин бўлса-да, Уҳуд жангида вафот этган саҳобаларни ўша маконга дафн қилишга буюрганлар(Ваҳба Зуҳайлий. «Ал-Фиқҳул-исламий ва адиллатуҳу».Дамашқ: «Дорул-фикр», 1980,2-жуз. 508-бет.).
Маййитни ғийбат қилиш
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Моъиз ибн Молик Асламий Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келди. Бас, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни тўртинчи марта келишида тошбўрон қилдилар.
Маййитнинг қарзини адо қилиш масаласи
Савол: Халқимизда маййитга жаноза ўқишдан олдин унинг яқинларидан “Агар марҳумнинг бандалардан қарзлари бўлса адо этасизми?”, деб сўраш, сўнг тасдиқ жавобини олгач жаноза намози ўқилиши одати бор. Бу ишнинг шариатимизда ҳукми қандай?