close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
13.11.2023 23:49

Facepalm (ўзбек тилида "қўл-юз") - бу замонавий ибора ўтган ҳафта охирида Ғазодаги қирғин муносабати билан бўлиб ўтган Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва Араб давлатлари лигасининг навбатдаги сафсатабозлик билан чекланган қўшма саммити натижаларини тавсифлаши мумкин. Ижтимоий тармоқларда Фаластинни қўллаб-қувватловчи ва сионистларнинг жиноятларини қораловчи энг жўшқинли баёнотларга "масхарабозлар" эмодзиси, айрим иштирокчиларнинг Исроилга қарши ҳеч бўлмаганда санкциялар қўйишга рад жавобини билдирган хабарларга асосий эмодзи муносабати - ғазабланган эмодзи экани бежиз эмас.

12.11.2023 22:57

Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари, Баҳрайн ва Марокаш Жазоирнинг Исроилга араб блокадасини жорий этиш ташаббусини рад этди. Бу ҳақда “Араблар овози” хабар бермоқда.

22.02.2020 09:39

Баҳрайн суди ўтган ой АҚШ президенти Доналд Трампнинг Фаластин "тинчлик режаси"га қарши намойиши пайтида Исроил байроғини ёққани учун бир кишини уч йилга озодликдан маҳрум қилди. "Ёнаётган байроқлар транспорт ва аҳоли саломатлигига хавф туғдиради", - дейилади Баҳрайн суди қарорида.

22.04.2019 03:48

Баҳрайн суди 138 кишини терроризмда айблаб қамоққа олди ва уларни фуқароликдан маҳрум қилди. Уларга уч йилдан тортиб умрбод қамоқ жазосигача белгиланди. Айбланувчилар Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари билан алоқада бўлган террористик гуруҳлар ташкил этганлиги учун суд қилинган, деди прокурор Аҳмад ал-Ҳаммадий сешанба куни қилган баёнотида.

16.12.2018 06:47

Баҳрайн Парламенти чоршанба куни бўлиб ўтган биринчи ва барча аъзолар тўпланган сессияда илк бора аёл кишини спикер лавозимига сайлади. Фузия Зайнал учун Вакиллар кенгашининг 40 аъзосидан 25 киши овоз бериб, БАА Федерал миллий кенгашида Вакиллар палатаси спикери лавозимини эгаллаган Амал Кубаисийдан кейин араб дунёсида бундай юқори лавозимни эгаллаган иккинчи аёл бўлди.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase