Ғамгин бўлманг! Чунки қўлингизда сиз йўлиққан мусибатларни енгиллаштирадиган омиллар бор. Улар қуйидагилар:
1.Ажр-савоб талабида ёлғиз Аллоҳга мунтазир бўлиб туриш.
“(Эй Муҳаммад!) Менинг имон келтирган бандаларимга айтинг: “Парвардигорингиздан қўрқингиз! Бу дунёда эзгу иш қилган зотлар учун (охиратда) чиройли (оқибат - жаннат) бордир. Аллоҳнинг ери кенгдир. Албатта, сабр қилувчиларга (охиратда) мукофотлари ҳисобсиз берилади”(Зумар сураси 10-оят).
2.Ўзи каби мусибат эгаларидан ибрат олиш.
Шеър:
Мен деб чекмасайди яҳинларим гам,
Ўз жонимга раҳм қилмасдим ҳеч ҳам.
Атрофингизга ибрат назари билан боқсангиз, ўзингиз сингари мусибатзадалар кўплигини, сиз ёлғиз эмаслигингизни кўриб, кўнглингиз таскин топади. Бошига ташвиш тушганлар ҳамма ерда ҳам бор, фақат сиз эмас.
3.Сиздан ҳам оғирроқ ҳолатдагиларни кўриб, ўзингизники бошқа мусибатлардан енгилроқ эканини англаш.
4.Бу мусибат сизнинг динингизда эмас дунёингизда бўлгани учуь шукр қилинг.
5.Гоҳо фаровонлик вақтларида охиратни унутиб қўйгандан кўр танг ҳолатларда Аллоҳга таслим бўлиб, Унга бандалик изҳор қилш яхширокдир.
6.Мусибат етганида унга ҳийла қилишнинг имкони йўк. Чунки бунинг ҳийласи ҳийла қилмасликдир.
Шеър:
Ғам чоги ҳийлага уринманг сира,
Бунинг ҳийласидир ҳилмаслик ҳийла.
7.Буларнинг барчаси Аллоҳнинг ихтиёри билан бўлаётганини ҳис қилинг.
“Балким сизлар ёқтирмаган нарса (аслида) ўзларингиз учун яхши, ёқтирган нарсангиз эса (аслида) сизлар учун ёмон бўлиб чиқар. Аллоҳ билади, сизлар эса билмайсизлар”(Бақара сураси 216-оят.).
Доктор Оиз Қарнийнинг
"Ўкинма"китобидан