close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Эрдўған БМТ Бош Ассамблеясининг 78-сессиясида нутқ сўзлади

 

 

 

Эрдўған ўз нутқида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгаши энди дунё хавфсизлигининг кафолатига айланганини эмас, балки 5 давлатнинг сиёсий стратегияларининг жанг майдонига айланганини айтди.

Эрдўған ўз нутқида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгаши энди дунё хавфсизлигининг кафолатига айланганини эмас, балки 5 давлатнинг сиёсий стратегияларининг жанг майдонига айланганини айтди.
Туркия президенти Ражап Таййип Эрдўған Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 78-сессиясида нутқ сўзлади.

Эрдўған ўз нутқида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгаши энди дунё хавфсизлигининг кафолатига айланганини эмас, балки 5 давлатнинг сиёсий стратегияларининг жанг майдонига айланганини айтди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерришнинг “Иккинчи жаҳон урушидан кейин ташкил этилган институтлар бугунги дунёни акс эттирмайди” деган баёнотига Туркия ҳам қўшилишини таъкидлаган Эрдўған: “Хавфсизлик Кенгаши энди дунё хавфсизлигининг кафолати эмас, у 5 та давлатнинг сиёсий стратегиялари жанг майдонига айланди”,-деди.

У шунингдек, БМТ бошчилигида дунё хавфсизлиги, тинчлиги ва фаровонлигини таъминлашдан масъул бўлган муассасаларни имкон қадар тезроқ қайта қуриш зарурлигини таъкидлади.

"Биз географияси ва демографияси билан дунёдаги барча келиб чиқиши, эътиқодлари ва маданиятларини ифодалашга қодир бўлган глобал бошқарув архитектурасини қуришимиз керак",-дейди Эрдўған.

Туркия Президенти Ражаб Таййип Эрдўған Украинадаги можарони дипломатик йўл билан ҳал этишга қаратилган саъй-ҳаракатларни давом эттиришини ва ҳар қандай ёрдамни кўрсатишга тайёрлигини билдирди.

“Биз аввалига бу урушда ғолиб ёки мағлуб бўлмайди, деб айтгандик. Туркия доимий равишда томонларни музокара столига ўтиришга чақириб келади. Биз урушни дипломатия ва мулоқот йўли билан тугатишга қаратилган саъй-ҳаракатларимизни тобора кўпроқ давом эттирамиз. Украинанинг мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлиги учун биз ҳар қандай ёрдамни кўрсатишга, бунинг учун чора кўришга тайёрмиз”, дейди у.

Эрдўған дон шартномасини қайта тиклаш истиқболлари ҳақида гапирар экан, Анқара “ғалла бўйича келишувларни қайта тиклаш учун саъй-ҳаракатларни давом эттиришини” ва “дон келишувининг барча шартларини бажармаслик янги инқирозларга олиб келишини” айтди.
Президент шунингдек, Суриянинг ҳудудий яхлитлиги ва сиёсий бирлигига таҳдид солаётган энг катта хавф бу мамлакатда манфаатдор кучлар назорати остидаги террор ташкилотларига очиқдан-очиқ ёрдам бериш эканлигини таъкидлади.

"Айниқса, Сурия ва Ироқ, Яқин Шарқ, Шимолий Африка ва Саҳелда ДЕАШ ва шунга ўхшаш гуруҳларни ўз манфаатлари учун ниқоб қилиб олганларнинг иккиюзламачилигидан чарчадик”,- дейди Эрдўған.

Эрдўған террор ташкилотлари билан фақат ўз сиёсий ва иқтисодий манфаатлари йўлида ҳамкорлик қилишда давом этаётган давлатларнинг терроризм ва у билан боғлиқ муаммолар ҳақида шикоят қилишга ҳаққи йўқлигини айтди.

Яқин Шарқда доимий тинчлик фақат Фаластин-Исроил муаммосининг якуний ечими билан бўлишига диққат қаратган Эрдўған, “Исроил 1967 йилги чегаралар асосида мустақил ва географик жиҳатдан интеграциялашган Фаластин давлатини барпо этмасдан туриб, тинчлик ва хавфсизликка эришиши қийин”,-деди.

"Бизнинг ҳеч кимда кўзимиз ёъқ ва биз ҳеч кимга бизнинг ҳуқуқларимиздан воз кечишига ёъл қўймаймиз",-дейди Туркия президенти.

Эрдўған ўз нутқида, халқаро ҳамжамиятни Шимолий Кипр Турк Республикасининг мустақиллигини тан олишга ва бу давлат билан дипломатик, сиёсий ва иқтисодий алоқалар ўрнатишга чақирди.

Президент Туркиянинг Европа Иттифоқига аъзолиги ҳақида шундай деди: “Европа Иттифоқидан умидимиз, мамлакатимиз олдидаги мажбуриятларини тезда бажариши ва Туркияга нисбатан икки томонлама муносабатларга барҳам беришидир".

Озарбайжон-Арманистон муносабатларига тўхталган Президент Эрдўған, икки давлат ўртасидаги музокара жараёнини бошиданоқ қўллаб-қувватлаганлигини, лекин Арманистоннинг бу тарихий имкониятдан фойдалана олмаганлигини айтди.

Арманистон ваъдаларини бажаришини, айниқса Зангезур коридорининг очилишини кутаётганини ифода этган Эрдўған, "Ҳозир ҳамма қабул қилганидек, Қорабоғ Озарбайжон ҳудуди ҳисобланади. Бундан бошқа мақомнинг ўрнатилиши ҳеч қачон қабул қилинмайди",- деди.

 

 

 

Мақола жойлаштирилган бўлим: Жамият
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase