Куттинниг фикрига кўра, саудиялик қиз зўравонлик ва потенциал ўлим хавф солиб турган пайтда исталган киши қиладиган ишни қилди. У Бангкок аэропортида меҳмонхона номерида беркиниб олиб, ижтимоий тармоқлар орқали дунёни забт этди. У Твиттерда #SaveRahaf хештеги билан бир кунда ўн минглаб обуначи тўплади. Глобал эътибор тўлқинида БМТ қочоқлар бўйича Олий комиссариати (УВКБ) унинг талабини қабул қилди.
Саудия Арабистони режимининг ашаддий танқидчиси бўлган Файсал Кутти Канада Раҳафни қабул қилган ҳолда хатога йўл қўйди деб ҳисоблайди. Унинг фикрига кўра, Канада қизни гўёки у давлат меҳмони бўлганидай олқишлаб кутиб олгани нотўғри қарор эканлигининг камида бешта сабаби бор.
Дарҳақиқат, унинг Торонто аэропортига «Канада» ёзуви туширилган толстовкада келиши, ташқи ишлар вазири Христи Фриланд томонидан қучоқ очиб кутиб олиниши, гарчи сайловлардан олдинги ажойиб фотосессия бўлиб хизмат қилган бўлсада, ноқулай эди.
Навбатни айланиб ўтиш
Биринчидан, ҳукмрон режим Раҳафга «навбат»ни айланиб ўтишга имкон бериб, амалда Канаданинг қочоқлар ҳақида қонунлари ва таомиллари бузилишига сабабчи бўлди. Ҳа, албаттта, техник жиҳатдан қочоқлар учун ҳеч қандай навбат йўқ, лекин бу ҳақида БМТ томонидан тан олинган 25 миллион қочоққа айтиб кўринг. Уларнинг 1,4 миллионга яқини 2019 кучириб юбориш учун аниқланган, бироқ уларни қабул қилишга тайёр бўлган мамлакатларда фақат 80 мингга яқин ўрин бўлган, холос.
Канада дастури доирасида йилига тахминан 100 кишининг аризаси тезлаштирилган тартибда кўриб чиқилади; номзод муқаррар хавф ёки таҳдид билан боғлиқ маълум бир мезонларга мос келиши лозим. Ал-Қонун билан боғлиқ ҳолатда БМТ УВКБ аралашди ва у ўзининг тахмин қилинган золимлари қўлига қайтишни истамади.
Қочоқ биринчи «хавфсиз мамлакат»га кўчиб ўтиши лозим бўлган умумэътироф этилган тамойил мавжуд. Унинг биринчи танлови Канада бўлган, лекин биринчи ташриф буюрган мамлакати Таиланд эди. Агар у Канадани афзал кўрганида, у одатий каналлар бўйича кечроқ ўтиши мумкин бўлган бўларди.
Иккинчидан, Раҳаф ижтимоий тармоқлар орқали сиёсий раҳбарларга самарали мурожаат қилган ва белгиланган иммиграцион каналларни айланиб ўтган. Унинг твитлари уни миллионлаб кишилар орзу қилган босқичга олиб келди. БМТ шахс қочоқ ҳисобланади деб белгилаши билан у Канада чегара агенти, иммиграцион хизмат ходими ёки Канада отлиқ полиция ходими томонидан, қаерга ариза топширганлигидан келиб чиқиб, текширилиши лозимлигини белгилаб беради. Ариза берувчи Канадада қочоқ мақомини олиш ҳуқуқига эга ёки йўқлигини энди агент ҳал қилади.
Ал-Қонун билан боғлиқ ҳолатда у Твиттерда ёзиб, ОАВ эътиборини жалб қилди ва Канада ҳукумати моҳиятан, бунга қўшилиб қолди. Албатта, у ҳали ҳақ эканлигини исботлаб бериши керак, лекин, бошқалар – муносиброқ бўлган ариза берувчилар ўзини алданган ҳис қилиб, ғазабланиши турган гап.
Дипломатик хато
Кутти Раҳаф ишини унга таҳдид солишган ва гўёки худога шак келтиршида айбланган покистонлик насроний Асия Биби иши билан таққослайди. У ҳам Канадада бошпана топиши лозим эди, Кутти бу мақсадда бир неча марта чиқиш ҳам қилганди. Унинг воқеаси Канада қонуни нуқтаи назаридан анча кучлироқ. У ҳатто Покистон Олий суди томонидан оқланганидан кейин ҳам таъқиб қилинмоқда. Норозилик билдирувчилар бир неча ҳафта давомида уни қатл этишни талаб қилиб, мамлакатни жунбушга келтирдилар ва давлат ён беришга, унинг ишини қайта кўришга мажбур бўлди.
Бу ишдан фарқли равишда, Ал-Кунун унинг муаммолари ёмон муомала ва потенциал зўравонлик деб таъкидлайди, улар эса Саудия Арабистони қонунчилигига кўра, техник жиҳатдан жиноят ҳисобланади. Боз устига, ёмон муомала, қанчалик ачинарли бўлмасин, қочоқ мақомини тақдим этиш учун ариза беришга асос саналмайди. Агар шунай бўлганида, бутун дунё бўйлаб миллионлаб одамлар бошпана ҳуқуқига эга бўлган бўларди.
Албатта, Раҳафга исломдан чиққанлиги учун ўлим хавфи масаласи қолмоқда. Куттининг фикрига кўра, бу «номаъқул ва муаммоли», чунки Саудия Арабистони қонунчилиги инсон ҳуқуқлари борасида халқаро меъёрларга зид келади. Бундан келиб чиқиб, БМТ УВКБ ва Таиланд унга қочоқ мақомини беришди, лекин иш билан боғлиқ таомил саволлари қолиб кетмоқда.
Учинчидан, либералларнинг бу акцияси дипломатик хато бўлди. дипломатия мақсади – бошқа мамлакатлар хулқ-атворига тасир этиш ва ўз манфаатлари илгари суриш ҳисобланади. Оттаванинг Раҳафни қарши олиш бўйича ҳаракатлари Саудия Арабистонида аёллар ҳуқуқи ёки инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ бўлган вазиятни асло яхшиламайди.
Шунингдек, бу қарор Канаданинг қандай манфаатини ифодалаши ҳам малум эмас. Ар-Риёддан яқинда чиқариб юборилган Канада элчиси Деннис Хорак матбуотга хабар берганидек, бу ҳолат қиролликда васийлик ҳақида тортишувли қонунлар ҳақидаги баҳс-мунозараларни кучайтириши ва уни либераллаштириш ўрнига аксинча, қонун талабларини кучайтириши мумкин. Бундан ташқари, 20 000 нафар Саудия-Канада муҳожирлари ишга жойлашиш, визани узайтириш ва ҳ.к. муаммоларга дуч келиши мумкин.
Ёлғон умидлар
Саудия Арабистонини инсон ҳуқуқлари бўйича танқид қилган Фриланд твитини шарҳлар экан, Канаданинг бошқа бир собиқ элчиси, Дэвид Чаттерсон Канаданинг Саудия Арабистонига ёндашуви «мамлакат ташқи сиёсати сиёсийлашуви» ҳақида ёзди ва «бизнинг ҳаракатларимиз ёки ҳаракатсизлигимиз уларнинг партияларига сиёсий ёки сайлов устунликларини тақдим этиши мумкин»лигига ҳукумат эътибори тенденциясини илова қилди.
Тўртинчидан, Оттаванинг қарори ёлғон умидларни юзага келтиради. Канада ижтимоий тармоқларда ўз ҳолатини муваффақиятли ёрита оладиган қолганларни ҳам қабул қиладими? Амалда бунинг имкони йўқ. Бундай баёнотлар маълум бир оқибатларга олиб келади.
Аслида, АҚШ муҳожирлар ва қочоқларни қабул қилишга чекловлар жорий қилгач, Канада бош вазири Джастин Трюдо 2017 йил ўзининг машҳур твитини ёзганди: «Таъқиблар, террор ва урушдан қочаётганлар учун канадаликлар, дин-эътиқоддан қатъи назар, сизни қарши олишга тайёрдир. Хилма-хиллик – бизнинг кучимиз #WelcomeToCanada». Минглаб одамлар буни АҚШдан Канадага кўчиб ўтишга уриниш сифатида қабул қилди, кўпчилик ёлғон умидларга ишонди, чунки уларнинг аризалари «хавфсиз учинчи мамлакат»дан келганликлари учун барибир рад қилиниши мумкин.
Бешинчидан, Канаданинг ҳаракатлари эътиборсиз, чунки бошқаларнинг Раҳаф изидан боришга ундаши мумкин; бундай ҳаракат ҳақида маълумдир.
Human Rights Watch Осиё бўйича директори муовини Фил Роберстон Globe and Mail да ёзишича: «Раҳафнинг исломдан воз кечганлик ҳақида бевосита баёноти, у Твиттерда асл юзини очиб бериши ва ёрдам сўраб мурожаат қилиши билан шуни англатадики, у оиласи томонидан аянчли оқибатларга ва диндан қайтганлиги сабабли суд таъқибига дуч келган - Саудия Арабистони ҳукумати томонидан ўлим жазоси белгиланиши мумкин».
Кутти савол беради: ўзини фош этадиган – диндан воз кечадиган ёки бошқа масала бўйича ижтимоий тармоқларда каминг-аут қиладиган, лекин Фриланд ва Трюдо уларни қутқармайдиган кишилар билан нима бўлади?
Аслида, таъкидлайди Кутти, ҳаттоки Раҳафнинг синовлари ҳам охирига етмади. Ўлим таҳдиди унинг туну-кун ҳимояга муҳтож эканлигини англатмайди. Бунинг учун ким жавоб беради ва харажатларни ким тўлайди? Агар у ҳимоя қилинса, Канада бу ишни бошқа қочоқлар учун ҳам қиладими?
Кутти мақоласининг хулоса қисмида ёзадики, яхши ниятлар мавжудлигида бошқа ечим ҳам топиш мумкин бўларди ва Раҳафнинг хавфсизлигини таъминлаш учун мамлакат иммиграция қонунчилиги ва таомилларини бузмаган ҳолда Канада БМТ билан бирга бошқа вариантларни ўрганиб чиқиши мумкин эди.
Парадокс шундаки, саудиялик муртаднинг иши қайд этилган исломга қарши хайпнинг ортида ҳаттоки ноевропа миграциясига қарши бўлган энг ашаддий шахслар ҳам ривожланган миграция тартибиннг асосларига қандай путур етказилаётганини сезмай қолишди.
Аслида, сўллар ва либераллар позицияси тушунарли ва изчилдир — Refugees Welcome – яъни қочоқлар, Суриядаги урушдан қочган мусулмонлар бўладими, Хитойдаги коммунистлар истибдодидан қочганлар бўладими, ёки аксинча, Саудия Арабистони ёки Эрондан қочаётган муртадлар бўладими, барча қочоқлар қарши олинади. Бироқ Раҳаф билан боғлиқ ҳолатда ҳаттоки «Йўқолсин қочоқлар!» ва «Канада, Европа ва АҚШни ўз уйингизга айлантира олмайсиз!» деб қичқирадиган ашаддий «ўнг» ксенофоблар ҳам амалда Трюдо ҳукуматининг қочоқлик ва иммиграция конвенциал тизими қарорини олқишлади. Нима учун? Фақат исломга бўлган муносабати сабабли.
Осиё ва Африка мамлакатларидан муртадлар ва содомитлар оломони меҳмонхоналарда беркиниб олиб, ижтимоий тармоқлар орқали уларга ғарб дунёсида барча таомилларни айланиб ўтган ҳолда ва албатта, ҳимоя таъминланган ҳолда бошпана керак деб баланд овозда чиқиш қиладиган бўлса, уларнинг фикри ўзгарадими? Ўйлаймизки, яна бир нечта шунга ўхшаш ҳолат рўй берса, уларнинг ўзи исломдан «қутқарилаётганлар»дан чарчайди.
Интернет маълмотлари асосида Абу Муслим тайёрлади