АҚШ урушлари 37 млн кишини қочқинга айлантирди
АҚШ томонидан 2001 йил халқаро терроризмга қарши эълон қилинган уруш оқибатида бутун дунё бўйлаб 37 млн киши ўз уйни тарк этишга мажбур бўлди. Браун университети (Род-Айленд штати) томонидан эълон қилинган «Урушнинг нархи» номли маърузада шундай маълумотлар келтирилган.
Европа Иттифоқида саудиялик қочқинликка номзодлар сони 106 фоизга ошди
Ўтган ҳафта эълон қилинган расмий маълумотлар шуни кўрсатдики, Европа Иттифоқига бошпана сўраб мурожаат қилган Саудия Арабистони фуқаролари сони 2019 йилнинг дастлабки олти ойида 106 фоизга ошган. Бошпаналар соҳасида қўллаб-қувватлаш Европа бюроси (EАСО) маълумотлари бўйича сўнгги маълумотларга кўра, жорий йилнинг биринчи ярмида 101 та саудиялик ЕИдан бошпана сўраб мурожаат қилган, бу ўтган йилнинг шу даврида 49 тани ташкил қилганди.
Муртадларга бошпана берилиши тўғрими
Саудиялик муртад Раҳаф ал-Қонун иши матбуотнинг кучли эътиборини ўзига жалб қилди ва қоидага кўра, фақат инсионпарварлик ёки сиёсий нуқтаи назардан кўриб чиқилди. Шу аснода, бу иш, айниқса, Канада ҳукуматининг унга бошпана бериш ҳақидаги қарори миграция соҳасида бутун конвенция амалиётини барбод қилиши мумкин бўлган жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин. Бу ҳақида, хусусан, Middle East Eye саҳифаларида канадалик юрист, Индиана штатидаги Вальапарисо университети юридик мактабининг адъюнкт-профессори Файсал Кутти хабар берди.