Фрэнк Хугербитснинг фикрича, дунё янги мегазилзилани кутмоқда. Унинг қайд этишича, бу сафар Шимолий Американинг ғарбий соҳиллари хавф остида. Аммо Камчатка, Курил ороллари ва Япония учун анча юқори хавф мавжуд. Шундай қилиб, зилзила Россияга ҳам таҳдид солмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ италиялик мутахассис Карло Доглиони Туркияда содир бўлган зилзила бутун дунё бўйлаб қатор силкинишларни келтириб чиқариши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган эди. Сабаби, Туркия жойлашган литосфера плитасининг ҳаракати жуда кўп ер ости энергиясини бўшатиб, у энди қаердан чиқишни қидиради. Бундан ташқари, хитойлик мутахассислар нима бўлаётганига ўзларининг тушунтиришларини таклиф қилишди. Уларнинг фикрича, сайёра тарихи давомида айланиб келган Ер ядроси аста-секин тўхтаб қолган ва тескари йўналишда айлана бошлаган бўлиши мумкин.
Хугербитснинг фикрича, янги зилзила шунчалик кучли бўлиши мумкинки, дунё Туркияни унутишга мажбур бўлади. Ер силкинишларининг магнитудаси Рихтер шкаласи бўйича 8 баллдан юқори бўлиши мумкин.
Аввалроқ, афиналик олим Константинос Синолакис Грецияда мегазилзилани кутиши мумкинлигини айтган эди. Бундан ташқари, унинг магнитудаси 8,5 га тенг бўлиши мумкин, бу Рихтер шкаласи бўйича 7,7 деб баҳоланган Туркияникидан ҳам юқори. Шунга ўхшаш маълумотларни профессор Костас Папазакос ҳам айтди.
Константинос Синолакис Греция телевидениесидаги чиқишида ўз хулосасини тахминлар асосида қилмагани, балки мамлакатдаги сейсмик фаолликка баҳо берганини қайд этди. Профессор-сейсмолог катаклизмнинг аниқ санасини ва ларзага келадиган жойни айта олмади. Замонавий илм усуллари учун бунинг имкони йўқ, билим фақат Парвардигордадир.
АҚШ Геологик хизмати маълумотларига кўра, бугун Янги Гвинея ҳудудида яна М6,5 зилзила содир бўлди. Зилзила бугунги кун меъёрлари бўйича кичик ва ўша ҳудудда бу одатий ҳолга ўхшайди, лекин баъзи нуқталар эътиборни тортади.
Биринчидан, зилзила чуқур фокусли, эпицентри тахминан 600 километр чуқурликда бўлган ва шунинг учун гап мантиядаги қандайдир жараён ҳақида кетаётган бўлиши мумкин.
Иккинчидан, бир ҳафта олдин худди шундай магнитудали зилзила содир бўлди, фақат у сейсмик ҳодиса қайд этилган Индонезия чегарасига яқинлашди.
Кейинги зилзила қаерда бўлишини башорат қилиш учун ажойиб сейсмолог бўлиш шарт эмас — Жанубий Америка яқинда.
Кейинги ўринда эса Шимолий Африка жойлашгани аниқ. Ўрта ер денгизи сатҳининг пасайгани ҳақида ҳамма аллақачон билади ...
Инсоният кучли зилзиладан хавотирда
Голландиялик сейсмолог Фрэнк Хугербитс янги зилзила ҳақида гапирди. Бу Х-соатдан уч кун олдин Туркиядаги фожиа ҳақида огоҳлантирган мутахассис.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Жамият
|