1998 йилдаги диний эркинлик тўғрисидаги қонунга кўра, айнан Давлат котиби АҚШни алоҳида ташвишга солаётган мамлакатларни, шунингдек, халқаро ҳамжамиятга кўра фуқароларнинг диний ҳуқуқ ва эркинликлари доимий равишда бузиладиган давлатларни санаб ўтиши керак.
Ҳозирда Эрон, Хитой, Юирма, Куба, Эритрея, Никарагуа, Корея Халқ Демократик Республикаси, Покистон, Россия, Саудия Арабистони, Тожикистон ва Туркманистон алоҳида ташвишга молик мамлакатлар рўйхатига киритилган.
Бундан ташқари, Блинкен Жазоир, Марказий Африка Республикаси, Комор ороллари ва Вьетнам каби давлатларни махсус кузатиладиган "потенциал қоидабузарлар" рўйхатига киритилган, чунки, АҚШ фикрига кўра, бу мамлакатлар ҳукуматлари фуқароларнинг диний эркинлик бузилишига хотиржам муносабатда бўлади.
Бир қатор ташкилотлар, асосан мусулмон ташкилотлар ва Яқин Шарқда фаолият юритадиган бир қатор ташкилотлар ҳам махсус алоҳида ташвиш уйғотадиганлар рўйхатига киритилган. Россиядан фақат "Вагнер гуруҳи" у ерга киради.
"Биз дунёдаги ҳар бир мамлакатда дин ёки эътиқод эркинлиги ҳолатини диққат билан кузатишда давом этамиз ва диний таъқиблар ёки камситишларга дуч келганларни ҳимоя қиламиз", деди Блинкен.
Шу билан бирга, Қўшма Штатлар барча ҳукуматлар билан халқаро ҳуқуққа мос келмайдиган қонунлар ва амалиётларни муҳокама қилиш ва ушбу рўйхатлардан чиқариб ташлаш бўйича аниқ қадамларни белгилаш бўйича музокараларни мамнуният билан қабул қилишини таъкидлади.
Бир томондан, Қўшма Штатлар босими ҳақиқатан ҳам диний озчиликнинг аҳволини енгиллаштириши мумкин, бошқа томондан, диний эркинлик тўғрисидаги қонун АҚШ нингўйлаб топилган сабабларга кўра давлатнинг ички ишларига аралашишига сабаб бўлиши мумкин. Ва бу ерда Вашингтон, албатта, ўз манфаатларидан келиб чиқиб ҳаракат қилади.
Қўшма Штатлар бутун дунё бўйлаб диний эркинликни ҳимоя қилишга тайёрлигини эълон қилди
Кўплаб мамлакатларда давлат ва нодавлат уюшмалари одамларни диний мансублиги учун таъқиб қилмоқда, камситмоқда, қамамоқда ва ҳатто ўлдирмоқда, АҚШ Штатлар бу нарсага қарши курашишини эълон қилди, деб хабар беради VOA Editorials нашри.
"Қўшма Штатлар бу суиистеъмолликлар олдида жим турмайди", деди Давлат котиби Энтони Блинкен.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Жамият
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси