close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Россиядаги "Победобесие" ва нима учун дунё ғалаба кунини "Россия сценарийси" бўйича нишонламайди

Россияда ғалаба куни яққол сиёсий тус олган давлат миқёсидаги воқеа бўлган биринчи йил эмас. Байрамнинг оммавий табиати маъмурий манба томонидан таъминланади. Давлат аслида ушбу санани, шунингдек, иккинчи Жаҳон уруши воқеалари ва натижаларини талқин қилишни ўзлаштирди. Бундай талқинга мос келмайдиган ҳар қандай нарса дарҳол "миллий хотирани ҳақорат қилиш" ва "тарихни қайта ёзиш" деб номланади.

Улуғ Ватан уруши аскарларининг қаҳрамонлиги Россиянинг Украина ва Суриядаги замонавий ҳарбий саргузаштлари билан тенглаштирилган. Болалар ҳарбий форма кийиб, танклар ва "Катюша" шаклида костюмлар ясаган ҳолда "Мактабгача қўшинлар" паради ёки Донбасс айирмачиларининг байроқлари ва совет байроқлари остида "тунги бўрилар" нинг Европа мотопойгалари ҳақида нима дейишимиз мумкин.
Қандай қилиб 9 май давлат ташвиқотининг воситасига айланди ва ҳокимият ушбу байрамни қанча вақт назорат қилади? "Смотри в оба" дастури бу ҳақида Republic интернет-лойиҳаси асосида "Мнения"  журналининг Бош муҳаррири Андрей Синицин билан суҳбатлашди.

– Охирги мақолангизнинг сарлавҳасида «"Победобесие" қачон тугайди?» деган савол янграйди. У қачон бошланганини аниқ айтиш мумкинми? Россияда Ғалаба кунига сиғинишнинг сўнгги тўлқини айнан қаердан келган?
– Мен "победобесие" қачон бошланганини айта олмайман, аммо охирги тўлқин барибир Қрим билан боғлиқ, чунки [...] тахминан бир вақтнинг ўзида, бу биринчи навбатда украиналикларни фашизмда, биз унга қарши курашаётган фашизмнинг тикланишида айблаган оммавий тарғибот пайдо бўлди. Иккинчидан, у худди шу антифашистик парадигмага даъват қилди, боболарнинг қаҳрамонликларини эслаб, такрорлашга ваъда берди.
Қрим аннексия билан боғлиқ, бу жиннилик, эҳтимол, Ғалаба куни оммавийлашувида эмас, лекин Ғалаба кунини тарғиб қилишга катта турки берди. Табиийки, Кремл ҳозирги милитаризм ва тажовузкор ташқи сиёсатни жойлаштира бошлади ва бизнинг фашизмга қарши аввалги курашимиз, Иккинчи жаҳон уруши давридаги хизматларимиз билан оқлай бошлади.
Агар у ихтиро қилинмаган бўлса ҳам, у жуда тез қилиб олинди, у парвозда эди. [...] "Қрим қўшиб олингани"дан кейин ҳайратда қолган Россия аҳолиси ҳам буни осонгина қабул қилишди, чунки "биз ғолибмиз" деган тегишли стереотиплар болаликдан бери мавжуд.

- Байрамни муқаддаслашда федерал оммавий ахборот воситалари қандай рол ўйнади ва ўйнайди?
– Тарғибот, хусусан, марказий телевидениедаги тарғиботда қандайдир саёзлик, мавзуларда, ҳар ҳолда ижобий мавзуларда камчилик кузатилмоқда. Биз у ерда Ғарбнинг лаънати империализми ёки "яҳудий бандерчилари" билан курашаётганимиздан ташқари, мақтанадиган ҳеч нарса йўқ. Иқтисодиёт ёмон аҳволда, тиббиёт ёмон аҳволда, таълим ёмон аҳволда ва ҳоказо.
"Ўлмас полк" халқдан олинган ташаббус сифатида ҳозирги ҳолат билан эмас, балки хотира, тарих билан боғлиқ бўлган ўзига хос "ижобий" нарса бўлиб қолмоқда.

— Сўнгги йилларда ҳатто Россияга дўст бўлган Беларусь, Қозоғистон каби давлатлар ҳам 9 майни нишонлашда "рус сценарийси"дан аста-секин воз кечилаётганини кўряпмиз. Нима учун шундай деб ўйлайсиз?
– 2014-йил ва Қримнинг қўшиб олинишидан кейин ҳам Лукашенко ҳам, Назарбоев ҳам, эҳтимол, собиқ Совет Иттифоқи республикаларининг, ҳозир эса МДҲ давлатларининг бошқа раҳбарлари ҳам Россиядан бироз қўрқишни бошладилар.
Улар ўз миллатларини қуришни фаоллаштира бошладилар. Белоруссияда бу жуда сезиларли: Лукашенко белорус тилининг ролини ошира бошлади, мутахассислар бундай атама бор - "юмшоқ беларуслаштириш".
Шунга кўра, улар ўзларининг рамзларини қидирмоқдалар. Улуғ Ватан уруши Белоруссия учун ҳам энг муҳим тарихий воқеа бўлишига қарамай, унинг кўпроқ белорус бўлишини хоҳлашади.

- "Берлинга", "такрорлашимиз мумкин" ва ҳоказолар билан жамиятда бундай милитаристик оловни қачонгача қўллаб-қувватлаш мумкин? Жамият сиз ёзгандай, 9 майни бюрократлаштиришдан чарчагани сезиляптими?
- Бу тезда тўхтатилишига умидим бор эди. Умуман олганда, жамоатчилик фикри ўзгариши мумкинлигини биламиз. Бу эса худди шундай ташвиқот билан ҳам, мамлакат сиёсати билан ҳам боғлиқ. Ғарб ва АҚШга муносабат каби муҳим белги 90-йиллардан бери деярли 180 даражага ўзгарди. Шунга кўра, унинг орқага қайтишига ҳеч нарса тўсқинлик қилмайди.

Абу Муслим таржимаси

Мақола жойлаштирилган бўлим: Жамият
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase