11 феврал куни Россия хавфсизлик Кенгаши раисининг ўринбосари Дмитрий Медведев миграция сиёсати масаласида қаттиқ баёнотлар берди. У мамлакатда жиноятчилик, экстремистик ва террористик кайфият ўчоғига айланиши мумкин бўлган "этник анклавлар" пайдо бўлишининг олдини олишга чақирди. NEWS.ru манбасининг айтишича, хавфсизлик Кенгаши миграция оқимини миллий хавфсизликка таҳдид сифатида қабул қилади. Чет элликлар учун қоидаларни кучайтириш жараёни бошланди. Калуга вилояти губернатори аллақачон бир қатор соҳаларда ишлаш учун муҳожирларни ёллашни тақиқлаган. Бу қарорни у ҳудуднинг Россия Федерацияси чет элда яшаётган ватандошлар ихтиёрий кўчиб келишига кўмаклашиш дастуридан чиқиши билан тушунтирди.
NEWS.ru манбалари чет элликларнинг Россияга кириши ва бўлиши шартлари тўғрисидаги қонун лойиҳаси устида ишлаётган хавфсизлик кучлари ва ҳукумат ўртасидаги қарама-қаршилик ҳақида январда хабар берганди. Вазирлар Маҳкамаси қонунчиликни либераллаштириш тарафдори бўлишди, Хавфсизлик Кенгаши вакиллари эса, аксинча, "қатъий" гапирди. NEWS.ru суҳбатдошларидан бирининг сўзларига кўра, президент маъмурияти Хавфсизлик Кенгашини қўллаб-қувватлаган, шу боис келажакда миграция соҳасидаги сиёсат янада кучайтирилади.
Январ ойи ўрталарида Хавфсизлик Кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев миграцияни рўйхатга олиш сифати ва назорати борасида жиддий саволлари борлигини айтди. У мамлакат хавфсизлигига таҳдид солаётган муҳожирларга хизмат кўрсатишнинг жиноий бозори ҳақида гапирди.
11 февралда Медведев яна миграция сиёсати мавзусида гапирди. У Россияга чет элликлар оқимининг кучайиши ва “этник анклавлар” - “ўз қонунлари ва ўз тушунчалари асосида яшайдиган ва энг муҳими қонунларимизни менсимайдиган давлат ичидаги ўзига хос кичик давлатлар" нинг шаклланиши ҳақида гапирди.
Тегишли назоратсиз улар афсуски, кўпинча экстремистик ва террористик туйғуларнинг кўтарилиши ва жиноят ўчоғига айланиши мумкин, - таъкидлади у.
Сиёсатчининг таъкидлашича, маҳаллий ҳокимият кўпинча ўз ҳудудларидаги муҳожирлар оқими ҳақида билмайди, хорижликларнинг ўзи эса рус тилини яхши билмайди. Унинг сўзларига кўра, муҳожирлар ҳаёти учун шароит яратишдан умумий манфаатдор бўлишига қарамай, Россия учун миллий хавфсизлик масалалари устуворлигича қолмоқда.
Медведев сўзлаган Хавфсизлик Кенгаши йиғилишида Тергов қўмитаси раиси Александр Бастрикин иштирок этди. У муҳожирлар жинояти ортиб бораётгани ва ташриф буюрувчиларнинг тажовузкорлиги кучаяётгани ҳақида айтиб, шунга ўхшаш гапирди. Бошқарма раҳбари миграция жараёни устидан назоратни кучайтиришни ҳам қўллаб-қувватлади.
Куннинг янгиликларидан бири Калуга вилояти губернаторининг баёноти бўлди. Владислав Шапша қабул қилган қарорга кўра, минтақадаги муҳожирларга савдо, юк ва йўловчи ташиш, овқатланиш ва ишга ёллаш соҳаларида ишлаш тақиқланади. Бу билан у хорижликлар иштирокидаги қатор можаролар фонида муҳожирлар билан боғлиқ вазият устиан “назоратни қайтариб олиш” ҳақидаги ваъдасини бажарди. Бундан ташқари, сиёсатчи бош вазир Михаил Мишустинга ватандошларни кўчириш бўйича амалдаги дастурни танқид қилиб, мактуб йўллади. Ҳужжатда айтилишича, агар дастур қабул қилинган дастлабки йилларда (у 2007 йилдан бери амалда) унинг амалга оширилиши мақсадга мувофиқ бўлган бўлса, ҳозир вазият ўзгарган.
2021 йилга келиб, славян муҳожирларининг улуши 17 фоизга камайди, этник мусулмонлар улуши эса 65 фоизгача ошади. Кўпчилик рус тилини билмайдиган ва рус жамиятига интеграцияга интилмаётган Марказий Осиё давлатларининг туб аҳолиси соддалаштирилган тартибда Россия фуқаролигини олиш дастурида қатнашиш имкониятидан тобора кўпроқ фойдаланмоқда, деб ёзади минтақа раҳбари.
NEWS.ru хабардор манбасинин ишончи комилки, Калуга губернатори ҳаракатлари унинг ташаббуси бўлиб, давлатнинг умумий сиёсати билан боғлиқ эмас. Шу билан бирга, умуман олганда, у минтақа раҳбарининг мантиғи Хавфсизлик кенгаши аъзоларининг вазиятни тушунишига мос келишини тан олади - улар миграция оқимини Россия учун таҳдид деб билишади. Ватандошларни кўчириш дастури ишига берилган баҳо ҳам бир-бирига тўғри келади: суҳбатдошнинг сўзларига кўра, бу хорижликларга фуқароликни соддалаштирилган тарзда олишга ёрдам берувчи “мансабдорларни боқиш” усулига айланган.
Хавфсизлик Кенгаши назоратсиз миграция оқимидан келиб чиқадиган таҳдидларни тушунади, дея қўшимча қилди у.
Айни пайтда, Россияга кириш қоидалари тўғрисидаги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш давом этмоқда. У биринчи марта 2020 йилда тақдим этилган: Ички ишлар вазирлиги президент Владимир Путиннинг "Россия фуқаролигини олиш билан боғлиқ барча нарсаларни либераллаштириш йўлидан бориш" буйруғини шундай бажарди. Давлат раҳбарининг таъкидлашича, хориждан қайтган ватандошлар ва “ўзини рус дунёсига қон-қариндош деб биладиган” одамлар демографик муаммони ҳал қилишга ёрдам беради.
Ҳужжат жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилган шаклда мамлакатга киришнинг амалдаги қоидаларини сезиларли даражада ўзгартиради, шу жумладан вақтинчалик яшаш учун рухсатномани (РВП) - унга кўра муҳожирлар «вид на жительство» (ВНЖ) олиш учун Россияда камида бир йил яшаши керак бўлган ҳужжати бекор қилади. Бундан ташқари, Ички ишлар вазирлигининг ташаббусига кўра, Россияга келган чет эл фуқароси "содиқлик шартномаси" ни имзолаши керак. Бундай ҳужжат унинг экстремистик ташкилотларда иштирок этиш ва ҳокимият билан келишилмаган норозилик намойишларига бориш нияти йўқлигини кўрсатади.
Айнан шу ҳужжат Хавфсизлик Кенгаши ва ҳукумат ўртасидаги миграция сиёсати бўйича қарама-қаршиликларнинг катализатори бўлди. NEWS.ru хабарига кўра, Хавфсизлик Кенгаши унда ғалаба қозонди ва энди миграция тўғрисидаги қонун лойиҳаси устидаги ишлар бутун миграция сиёсати каби, қоидаларни қатъийлаштириш йўлидан боради. 11 февралдаги баёнотлар расмийларнинг мамлакатга кириш масаласи бўйича кейинги ҳаракатларининг йўналишини акс эттирди.
Россия муҳожирлар учун "мурватларни бураш"ни бошлади
Хавфсизлик Кенгаши ҳукумат билан қарама-қаршиликда ғалаба қозонди ва миграция сиёсатини кескинлаштира бошлади
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Жамият
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси