close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Элбасичалар фитнаси

Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси собиқ раҳбари Мусаев Алматидаги воқеаларнинг асл сабабларини очиб берди

Қозоғистон мустақиллигининг деярли бутун даври учун КНБ миллий хавфсизликни эмас, балки ҳукмрон элита - хусусан, Назарбоев оиласининг хавфсизлигини таъминлаган. Бу ҳақида «Дождь» каналида КНБнинг собиқ раиси ва Нурсултон Назарбоев хавфсизлик хизматининг собиқ раҳбари Алнур Мусаев маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, бу ҳамма биладиган ҳақиқатдир.
"Назарбоевнинг жиянлари - Самат Абиш ва Қайрат Сатибалди турли жиноий тузилмалар билан доимий алоқада бўлишган. Бу ҳам кичик сирдир. Назарбоевнинг укаси - Болатнинг Алмати шаҳри яқинида жойлашган "Олтин Ўрда" бозори бор эди. Бу бозор жиноий тузилмалар йиғиладиган жой эди, ёшлар у ерда Назарбоев кланини қўллаб-қувватлаш учун тўпланишарди. Мен махсус лагерлар бўлганлигини айтмайман. Менда бундай фактлар йўқ. Аммо жиноий тузилма, ёшлар Назарбоевнинг оиласига, унинг укаси, жиянларига бутунлай содиқ эди. Буни ҳамма билади", - дейди у.
Унинг фикрича, Назарбоев кетди, у инсон қурбонлари бўлган тартибсизликларни махсус тайёрламаган.
"Алматида КНБ оммавий тартибсизликларни бостиришда иштирок этмаслик ҳақида буйруқ олди. Бу ҳаммага маълум, шунинг учун ҳам КНБ биносини босиб олишди. КНБ дан кимдир аэропортни ҳимоя қилмаслик ҳақида кўрсатмалар бергани ҳақида ҳеч қандай ишончли маълумотга эга эмасман. Назарбоев кланининг хатти-ҳаракати турли жиноий тузилмаларнинг ҳаракатларини, демак, муаммоларни қўзғатди", - дейди у.
Шунингдек, Мусаев республикада кейинги кадрлар тайинланиши Россия ҳукуматига боғлиқ бўлишини айтди.
"Тўқаев [Касым-Жўмарт Тўқаев – Қозоғистон президенти] бевосита Нурсултан Назарбаевнинг қўйган одами бўлиб, шу кунгача мустақил қадам қўймаган. Вазият Путин тимсолида янги етакчи излашга мажбур қилди. Қозоғистонда содир бўлаётган воқеалар ва кейинги кадрлар тайинланиши Россия ҳукуматига боғлиқ бўлади. Бундан ҳеч қаерга қочиб қутула олмайсиз.
Ҳаммасини Назарбоевга тўнкаш қийин, чунки у ва унинг оиласи ҳамма нарсани уюштирганига ҳеч қандай далил йўқ. Ахир жиноятчи тузилмалар ўзига яраша мустақил", - изоҳ берди у.
Мусаев 1997-2001 йилларда КНБ бошлиғи бўлган. 2008 йил Оқмўла ҳарбий трибуналининг ёпиқ мажлисида у ҳокимиятни зўрлик билан қулга олишга уринганлик учуе 25 йил қамоқ жазосига ҳукм қилингани. 2007 йилдан Альнур Мусаев Қозоғистон ҳокимияти томонидан таъқиб қилинмоқда.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Жамият
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase