close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Хитой нимага тайёргарлик кўряпти: очарчилик, пандемия ёки урушгами?

1 ноябрь, душанба куни кечаси ХХР Савдо вазирлиги оилаларни фавқулодда ҳодисалар эҳтиёти шарт шошилинч зарурий буюмларни йиғишга чақирди. Хабардор қилиш давомида ваҳима учун ҳеч қандай сабаб келтирилмаган, бироқ хабар ноодатий кучли ёмғирдан кейин экинларга зарар етказган сабзавот етказиб беришда давом этаётган тўсиқлар ва хавотирлар фонида келди. Табиийки, хитойликлар ҳамма нарсани сотиб олишга даҳшатли куч билан шошилишди.

Бироқ, пандемия ва умумий эмлашни эътиборга олган ҳолда, айрим одамлар фақат магазингача етиб борди, лекин у ерда кассагача етиб боролмади.
Хитойнинг ҳозирги ҳолати ҳақида хабардор қиладиган микс - император гвардиясининг марши, дўконлардаги жанглар ва ҳ.к.:
Энди Хитой ижтимоий тармоқларини, шу билан бирга, жаҳон ҳамжамиятини ҳам қийнаётган масала – нимага тайёргарлик кўриш керак? Очарчилик келадими? Янги пандемия бўладими? Урушми? Ёки учтаси бирда, яъни ҳаммаси бир йўла бўладими?
Хитойлик мухолифатчи журналист Jennifer Zeng бир неча кундан бери бутун дунё эътиборини биринчи «мижозлар»ни қабул қилишни бошлаган ковидга қарши лагерларга қаратишга уриняпти.
Хитой тилини яхши билмаймиз, лекин радио карнайларидан ARBEIT MACHT FREI ёки шунга ўхшаш нарса янграмоқда. Аслида ичкарида ҳаммаси ана қизиқарли.
Шундай қилиб, ўйлаш мумкин бўлган биринчи нарса – хитойликлар янги пандемия тўлқинига тайёрланяпти ва, кўп қаватли уйлар эшикларини ёпиб ташлашдан олдин аҳолига охирги марта харид қилиб қолишни тавсия қиляпти, акс ҳолда курьер билан учрашиш учун балконга қармоқ билан чикишга тўғри келади. Бироқ, кеча ва ўтган кундан бошлаб Хитойдан кўпроқ ташвишли маълумотлар кела бошлади.
Видеоларда сузувчи танклар кўриняпти ва изоҳларда ёзишларича, уларнинг сони жуда кўп, охири ҳеч кўринмайди. Ҳарбий полицияни эслатиб юборадиган ғилдиракли зирҳли транспорт ҳам мавжуд.
Хитойда ҳеч қандай тартибсизликлар кузатилмаяпти, лекин ҳарбий полиция – бу шундай қўшин турики, баъзида қандайдир учинчи ёки тўртинчии эшелонда ҳужумга боради. Армия бирон жойни эгаллагач, танклар яна олға қараб кетади, чорраҳаларда эса уларнинг ўрнини пулемет ўрнатилган зирҳли машиналар эгаллайди. Шу сабабли Хитой ҳарбий ҳаракатларга тайёрланяпти, деб ўйлаш мумкин. Лекин қаердаги урушга?
Шундай қилиб, гап Тайвань учун урушга тайёргарлик ҳақида кетяпти деб ўйлаш мумкин, лекин бу уруш фақат шу минтақа билан чекланиб қолмаса керак. Агар ўзларича билағон бўлганларнинг хабарларидан келиб чиқадиган бўлсак, ҳаммаси 2022 йил февралдан кечикмасдан бошланади, шундай экан воқеалар ривожини кузатиб қоламиз.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Жамият
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase