close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Мизогиния ва Ислом

«Қаранг, бу динда хотин-қизларга қаршилик қанчалигини, ислом фиқҳи аёлларга барча хурофот ва бидъатлар билан нохолис қарашини. Агар Ислом ҳақида қандайдир тасаввурга эга бўлмаганимизда, бу энг сексист дин деб қарор қилган бўлардик.

«Қаранг, бу динда хотин-қизларга қаршилик қанчалигини, ислом фиқҳи аёлларга барча хурофот ва бидъатлар билан нохолис қарашини. Агар Ислом ҳақида қандайдир тасаввурга эга бўлмаганимизда, бу энг сексист дин деб қарор қилган бўлардик. Бироқ биз жуда яхши тушунамизки, Ислом аҳкомлари замонавий эгалитаризм ва унинг тенглик ғоялари билан жуда мос келади. Фақат исломофоблар ва тўлиқ жоҳиллар бу нуқтаи назарга қўшилмаслиги мумкин. Ҳақиқат эса шундаки, сўнгги 1400 йилда бу динда ҳуқуқий ечимларни ишлаб чиқишга жалб қилинган миллионлаб мусулмон олимлари ҳақиқий исломнинг бузиб кўрсатилиши учун жавобгар бўлган мизогинистлар ҳисобланади. Қандай қилиб улар эркаклар ва аёлларнинг ҳуқуқлари тенгсизлиги ҳақида умумий фикрга қўшилишди? Қандай қилиб уларнинг барчаси эркаклар ва аёллар тенг бўлмаган меросхўрлиги ҳақида фикрга рози бўлдилар? Нима сабабдан улар эркаклар ва аёлларнинг ҳуқуқлри, мажбуриятлари, қобилиятлари ва хусусиятларини таърифлашда шунчалик ҳамжиҳтлар? Бу илоҳий ваҳийнинг маъносини тушуниш учун биз тўхтаб, замонавий дунёда пайдо бўладиган саволларга бошқа манбалардан жавоб излашимиз керак бўлган адолатсизликдир».

Бунга қандай жавоб бериш мумкин?

Бу барча феминистик-ислоҳотчи таълимотнинг асосини ташкил этувчи асосий мантиқий хато: сизнинг олдингизда қандайдир қонуний қарор бўлиб, у бир томон фойдасига ҳимояни англатадими ёки бошқа тараф манфаатларини ҳимоя қиладими, деган ишонч билан айтиш мумкин. Исталган ҳуқуқий тизимда алоҳида олинган қарор вазиятга қараб, умумий тизим контекстида кўриб чиқилиши лозим, кейин, бу ҳуқуқий тизим социум, маданий ва интеллектуал муҳит кўламида талқин қилинади.
Умматимизнинг буюк олимларини (Аллоҳ барчаларидан рози бўлсин) ахлоқсизлик ва одобсизликда айблаётганлар шунчаки бундай муфассал таҳлилга қизиқмасликлари аён бўлади. Бунинг ўрнига, улар шошилинч хулосаларга мурожаат қилишади, бунда феминизмнинг замонавий издошларига тақлид қилишади, жамиятда ўткир ижтимоий масалаларни гендер тенгсизлиги призмаси, аёллар ҳуқуқларининг бузилиши орқали кўриб чиқилиши керак деб ишонишади. Бу фақат кейинчалик французча қонун матнларида тарафкашлик ва хусумат хақида узоқ изланишлари, ўз адашишларида янада мустаҳкам ўрнашиб олишлари учун амалга оширилади.
Бундай ёндашув ўз-ўзидан шарқшунослик меросига асосланган маданиятли шовинизмнинг бир тури бўлган замонавий академик жамиятда кўзга кўринган, дадил илмий фикр намунаси сифатида қабул қилинади. Улар тарихан барча цивилизациялар асосан Ғарбий Европа жамиятининг ривожланиш траекториясини белгилаб берган бир хил ахлоқий ва интеллектуал камчиликларга эга бўлганлигини исботлаш учун бутун кучлари билан ҳаракат қилмоқдалар. Бироқ, биз улар ҳақиқатда ким эканлигини яхши кўриб турибмиз.
Келинг, замонавий Американинг ҳуқуқий қарорларига хундай шундй қарашани қўллашга ҳаракат қилиб кўрамиз. 50, 100, 200, 300, 400 йил контекстида, жамоатчилик идрокининг сезгирлиги пасайган пайтдан бошлаб, бу қонунлар контекстдан осонгина олиниши ва жамиятдаги адолатсиз ва камситувчи босим учун бошқа восита сифатида намоён бўлиши мумкин. Бу оддий, лекин тушунарли мисол.
Янада яққолроқ мисол сифатида, трансгендерлар каби ҳодисанинг пайдо бўлишини кўриб чиқамиз: тобора кўпроқ одамлар туғилишдан одамда ҳеч қандай жинсий хусусиятлар йўқлигига ва бу уни ноқонуний, ғайритабиий, бинар шароитларга жойлаштириб, шахс ўрнига қилинадиган билвосита ижтимоий танлов эканлигига ишонишади.
Инсоният тарихи ва Ғарб ҳуқуқшунослигининг бутун тизими мавжуд бўлганда, бу бинарлик ҳаётнинг ажралмас қисми бўлган, лекин эндиликда, ҳеч қандай сабабсиз, бундай қарашлар "трансфобик", "сисцентрик" деб қаралади, баҳоловчи ва қотиб қолган фикрлаш кўрсаткичи ҳисобланади.
Бу жараёнларнинг барчаси Ислом оламини ҳам четлаб ўтмаган. Маданий тахминларга асосланиб, гендер роллари ва гендер кутишларини иложи борича батафсил ва аниқ белгиланг, сўнгра бу тузилишга мос келмайдиган нарсаларни хотин-қизларга қаршилик, бир томонламалик ва адолатсизлик деб ҳисобланг.
Аслида, бу каби фикрларни юқтириб, қанча мусулмонлар имонини йўқотишини ҳисобга олсак, буларнинг ҳаммаси аҳмоқлик ва ачинарлидир. Аллоҳ бизни ва фарзандларимизни бу касалликдан асрасин. Омин.

[1] Мизогини́я (қад. юнонча μῖσος — «нафрат» ва γυνή — «аёл, хотин-қиз»; хотин-қизларни ёқтирмаслик) — хотин-қизларга нисбатан нафрат, ёқтирмаслик ёки илдиз отган хурофот. Мизогинист, ёки мизогин — бу унга мизогиния хос бўлган одам.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Жамият
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase