Хабарлардан гўёки мусулмон муҳожирларнинг сони Европада маҳаллий аҳоли билан деярли бир хил, ҳатто европаликлардан кўп бўлса керак, деган таассурот ҳам пайдо бўлади.
Аслида, бундай эмас. Европада мусулмонларнинг улуши ҳозирда 7 фоизни ташкил қилмоқда ва ҳар 10 йил ичида 1 фоизга ўсмоқда. 1991 йилда у 4,1%, 2000 йилда – 5,1% ни ташкил этди. Бу руслар айтганчалик жуда кўп эмас.
Бундан ташқари, Европа шаҳарларидаги мусулмон мигрантлар сони Москвадаги мусулмонларга қараганда сезиларли даражада кам. Мусулмонлар сони бўйича Москва барча Европа шаҳарлари орасида биринчи ўринда туради.
Россиялик сиёсатчи, “Русский Мир” жамғармаси раиси Вячеслав Никоновнинг айтишича, ҳозирда Москвада 1,5 миллиондан ортиқ мусулмонлар яшайди.
У шундай деб ёзади: “Бугун Москвада бир ярим миллион мусулмон яшайди. Россиядаги мусулмонлар жамоаси миллатига қарамай, ўз бирлигини ҳис қилади. Ислом жамоаларининг аксарияти ҳақиқий, анъанавий Исломни қўллаб-қувватлайди. Бизнинг мамлакатимизда иккита катта мусулмон ҳудуди: Кавказ ва Волгабўйи бор. Лекин Москва нафақат Россиянинг пойтахти, балки мусулмонлар яшайдиган шаҳри ҳамдир”.
Маълумотларга кўра, Москвада 12 миллион пойтахт аҳолисидан 1,75 миллиони мусулмондир. Бундан ташқари, улар орасида нафақат Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон ва Озарбайжондан келган муҳожирлар, балки руслар, татарлар, бошқирдлар, доғистонликлар, чеченлар, ингушлар ва бошқалар бор.
Москвадан кейинги ўринни Лондон эгаллаган – 1,1 миллион мусулмон бўлса, учинчи ўринни Париж 1 миллион мусулмон аҳолиси билан банд этган. Брюсселда – 306 минг, Берлинда – 250 минг, Марсел ва Копенгагенда – 200 минг, Амстердамда – 190 минг, Вена – 146 минг мусулмон истиқомат қилади.
Москва: мусулмонлар сони кўпаймоқда
Россия оммавий ахборот воситалари Европа Африка ва Осиёдан келган муҳожирлар кўплиги, Қадимги дунё кўчаларида маҳаллий аҳолини безовта қилган ва кўплаб жиноятларни содир этаётган мусулмонлар билан тўлиб тошганлиги ҳақида хабар беришни яхши кўради.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Жамият
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси