close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Биз ақлли дунёда яшаяпмиз

Қайси томонга қараманг, ҳамма жойда ақлли нарсалар бор: ақлли уй, ақлли телефон, ақлли соат, ақлли машина, ҳатто робот-тозалагич ҳам ақлли.

Қайси томонга қараманг, ҳамма жойда ақлли нарсалар бор: ақлли уй, ақлли телефон, ақлли соат, ақлли машина, ҳатто робот-тозалагич ҳам ақлли.

Ҳамма жойда "ақлли" сўзи ишлатилади. Бу нарсаларни яратаётганлар ва улар учун яратилаётган инсонлар ҳам ақлли бўлиши керакдек туюлади, ахир биз ақлли инсонлар жамиятида яшаяпмиз. Лекин афсуски, атрофда ақлли одамларни учратиш бора-бора қийинлашяпти.
Ақлли инсоннинг устуворликлари ҳам ўринли бўлади. У шунга аниқ ишонадики, нарсалар инсонларга хизмат қилиш учун яратилган, инсонлар эса нарсаларга хизмат қилиш учун эмас. Бироқ бугун биз айнан аксинча ҳолатга дуч келмоқдамиз — одамлар ўзларининг нарсаларининг қулига айланган.
Қайси бир ақлсиз киши телефоннинг сўнгги моделини сотиб олиш учун кредит ботқоғига ботади. Кейин ойлар, балки йиллар давомида шу телефоннинг қулига айланиб қолади: соғлиғини қурбон қилиб, тез тайёр бўладиган арзон лапшалар билан овқатланади, фақат ўз олдига қўйган мақсадни адо этиш учун фоизларни тўлаш билан банд бўлади. Ваҳоланки, бунинг барчаси атрофдаги одамларнинг олдида ҳурмат қозониш учун, холос.
Ҳар бир нарсада шундай: бири ўз телефоннинг қули, бошқаси ўз машинасининг қули, яна биров телевизор учун ишлайди…
Вақт ўтиб нарсалар инсонларнинг онгини ва қалбини эгаллаб олди. Агар одамлар бу дунёда нима учун эканини билишса ва Аллоҳнинг Расули, соллаллоҳу алайҳи ва саллам, қолдирган йўлга риоя қилишса, бу ҳолат содир бўлмасди.

Абу Муслим тайёрлади

 

 

 

Мақола жойлаштирилган бўлим: Жамият
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase