"Анадолу" Россия Фанлар академияси Шарқшунослик институти директори Виталий Наумкин билан суҳбатлашди.
Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняху Фаластинга қарши "ваҳшийлик сиёсатини" давом эттириб, ўз лавозимини сақлаб қолишга ва коррупция айбловларидан қочишга ҳаракат қилмоқда. Бу ҳақида Россия Фанлар академияси Шарқшунослик институти директори Виталий Наумкин "Анадолу" агентлиги билан суҳбатда маълум қилди.
"Мен Исроил армиясининг ҳаракатларини жиноят деб биламан. Чунки одамларни ўлдириш ва инфратузилмани вайрон қилишга йўл қўйиб бўлмайди. Бу номутаносиб ва адолатсиздир. Бу каби ваҳшиёна ҳужумларни зудлик билан тўхтатиш керак", деди у.
Агентлик суҳбатдошининг эслатишича, Россия президенти Путин бир неча бор Ғазо секторида ўт очишни тўхтатишга чақирган.
Унинг сўзларига кўра, агар Исроил армияси Ғазо жанубига зарба беришни бошласа, бу катта фалокатга олиб келиши мумкин. Наумкин халқаро ҳамжамият бундай воқеаларга қарши туриши кераклигини таъкидлади. «Қатар, Миср, Туркия ва Эрон каби араб ва ислом давлатлари бунинг олдини олиши мумкин» - деди у.
Россиялик олим Нетаняху Ғазо секторида уруш бошлаб, ўзининг сиёсий обрўсини ёмонлаштирди, деб ҳисоблайди.
"Нетаняхунинг фикрича, ваҳшийларча уруш олиб бориш орқали у ўз лавозимини эгаллашда давом этиши ва унга қарши коррупсия айбловларидан қочиши мумкин. Менимча, бу Нетаняхунинг манфаати. У доимо ўз манфаатларини Исроил давлати ва халқи манфаатларидан устун қўйган", — деди Наумкин.
Унинг еслатишича, Исроил Фаластин давлатини яратишни назарда тутувчи БМТ Хавфсизлик кенгаши резолюцияларига қарши. "Шубҳасиз, Исроил буни хоҳламайди", деди у.
Наумкиннинг фикрича, Ғарб давлатлари Ғазо секторидаги воқеаларга нисбатан икки томонлама стандартлар сиёсатини қўллайди. "Ғарб Исроилнинг Фаластин халқини йўқ қилишига ва уларнинг миллий ҳуқуқларини поймол этаётганига эътибор бермайди. Аслида Исроил Хамасга қарши эмас, балки Фаластин халқига қарши курашмоқда. Фаластинликларга нисбатан дискриминацияга чек қўйиш керак ва уларнинг миллий ҳуқуқларини тан олиш вақти келди. Бироқ Ғарбда ҳеч ким БМТ Хавфсизлик Кенгаши резолюцияларини амалга оширишни истамайди", - дейди у.
Виталий Наумкин фикрича, Россия ва Туркия Фаластин муаммосини ҳал қилишда худди шундай ёндашувга эга. "Иккала давлат ҳам кенг қамровли ечимга интилмоқда. Уларнинг ёндашуви Фаластин масаласига ечим бериши мумкин. У Ғарб ва Исроилга "Ҳамасни тўлиқ йўқ қилиб бўлмаслигини" кўрсатади. Туркия ва Россия Ғарб давлатларини музокаралар зарурлигига ишонтиришда муҳим роль ўйнаши мумкин", деб ҳисоблайди агентлик суҳбатдоши.
Россия ва Туркия ўртасидаги икки томонлама муносабатларнинг ҳолатига тўхталиб ўтган Наумкин, улар энг юқори даражада ривожланиб бораётганини таъкидлади. Уларни "жонли" деб таърифлади.
"Россия-Туркия муносабатларининг энг муҳим хусусияти шундаки, ҳеч бир томон ўз нуқтаи назарини бир-бирига юкламайди. Бу уларнинг асосий кучи. Россия ва Туркия ўртасидаги икки томонлама муносабатлар суверенитет ва позицияларни ўзаро ҳурмат қилишга асосланган", — деди у.
Нетаняху ҳокимият тепасида қолиш учун Ғазода уруш олиб бормоқда
"Анадолу" Россия Фанлар академияси Шарқшунослик институти директори Виталий Наумкин билан суҳбатлашди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Жамият
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси
- АҚШнинг БМТ Хавфсизлик Кенгашида Ғазо бўйича резолюцияга вето қўйиши