Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисий, Президент Режеп Таййип Эрдўғаннинг таклифига биноан бугун расмий ташриф билан Туркияга келмоқда.
Президент Эрдўған, Эрон Президентини пойтахт Анқарадаги Президентлик куллиясида расмий маросим билан кутиб олди.
Туркия Республикаси Президенти администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва коммуникатсиялар бошқармаси томонидан мавзу ҳақида берилган баёнотда, расмий ташриф доирасида Туркия - Эрон Олий даражали ҳамкорлик кенгашининг саккизинчи йиғилишининг пойтахт Анқарада Президент Эрдўған ва Раисий раҳбарлигида ўтказилиши билдирилди.
Йиғилишда Туркия - Эрон муносабатларининг барча жиҳатлари кўриб чиқилиши ва икки томонлама ҳамкорликни чуқурлаштириш ҳамда ривожлантириш учун олиб борилиши керак бўлган фаолиятлар муҳокама қилиниши ифода этилган баёнотда шунингдек:
“Учрашувлар чоғида икки томонлама муносабатлардан ташқари, Ғазо ва босиб олинган Фаластин тупроқларида юз берган Исроил ҳужумлари бош бўлиш билан бирга минтақавий ва халқаро долзарб масалалар ҳақида фикр алмашилади. Йиғилиш орқали муносабатларнинг аҳди заминини мустаҳкамлашни кўзлаган турли ҳужжатларга қўл қўйилиши ҳам режалаштирилмоқда”, – дейилди.
Иброҳим Раисий Туркияга келди
Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисий, Президент Режеп Таййип Эрдўғаннинг таклифига биноан бугун расмий ташриф билан Туркияга келмоқда.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Жамият
|
Калит сўзлар