close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

БМТ: 22 мингга яқин тинч аҳоли Россиянинг Украинадаги тажовузи қурбонига айланди

Ўтган кун давомида Россия қўшинлари Херсон вилоятига 400 дан ортиқ ўқ отди, бир киши ҳалок бўлди, яна олти киши яраланди, деди Херсон вилояти ҳарбий бошқармаси бошлиғи Александр Прокудин. "Охирги 24 соат ичида душман 93 та ҳужум уюштириб, оғир артиллерия ва градуслардан 412 та снаряд отди.

Ўтган кун давомида Россия қўшинлари Херсон вилоятига 400 дан ортиқ ўқ отди, бир киши ҳалок бўлди, яна олти киши яраланди, деди Херсон вилояти ҳарбий бошқармаси бошлиғи Александр Прокудин. "Охирги 24 соат ичида душман 93 та ҳужум уюштириб, оғир артиллерия ва градуслардан 412 та снаряд отди.  Душман Херсон шаҳрини 4 марта ўққа тутди. 13 та снаряд аҳоли турар-жойлари, шахсий ва кўп қаватли уйларга тегди", деб ёзди Прокудин Телеграм’даги саҳифасида. Шунингдек, у бир кун аввал Херсон вилоятининг босиб олинган ҳудудидан 88 киши эвакуация қилинганини айтди.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси 22 мингга яқин тинч аҳоли Россиянинг Украинадаги тажовузи қурбонига айланганини маълум қилди. Эълон қилинган маълумотларга кўра, 2022-йил феврал ойи охиридаги Россия босқинининг бошланишидан буён Украинада 8231 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлган, яна 13734 нафари яраланган. БМТ 3664 эркак, 2173 аёл, 260 ўғил ва 203 қиз ўлганини тасдиқлади. 31 нафар боланинг ва 1900 нафар катталарнинг жинси ҳали аниқланмаган.
Жаҳон Ташкилоти маълумотларига кўра, Россия босқини пайтида 17 619 қурбон (6 372 ўлик ва 11 247 ярадор) Украина назорати остида бўлган ҳудудда бўлган. Жорий йилнинг 1-мартидан 12-мартигача БМТ Украинада 293 нафар тинч аҳоли қурбонларини қайд этди – 84 киши ҳалок бўлди ва 209 нафари яраланди.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг таъкидлашича, жабрланганларнинг ҳақиқий рақамлари анча юқори кўринади, чунки шиддатли жанглар бўлган баъзи жойлардан маълумотлар кечиктирилган ва кўплаб хабарлар ҳали тасдиқланмаган. Бу Мариупол, Лисичанск, Попасна ва Северодонецкга тегишли бўлиб, дастлабки маълумотларга кўра, тинч аҳоли орасида қурбонлар кўп.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase