Икки ҳайит намози
Рамазон ҳайити куни масжидга кетишдан олдин бирор ширинлик ейиш, тишларни тозалаш, ғусл қилиш, хушбўйланиш, энг чиройли кийимларни кийиш ва агар вожиб бўлса, ҳайит намозидан аввал фитр садақасини бериш, ҳайит намози ўқиладиган масжидга эртароқ ва илдам юриб бориш динимиз тарафидан тарғиб қилинган ишлардандир. Масжидга кетаётиб оҳиста такбир айтилади. Ҳайит намозидан олдин нафл намоз ўқилмайди.
Ҳайит намозининг ўқилиш вақтлари эълон қилинди
Ўзбекистон мусулмонлари идораси 2024 йил Рамазон ҳайити (Ийдул фитр) 10 апрель (шаввол ойининг 1 куни) чоршанба кунига тўғри келаётгани муносабати билан ҳайит намози вақтларини белгилаб чиқди.
ОАВ: Москвада мусулмонларга Рамазон ҳайити намозини уйда ўқиш тавсия қилинди
Москва ҳукумати мусулмонларга Рамазон ойи тугайдиган куни “уйда байрам намозини ўқишни” тавсия қилди, деб хабар бермоқда “Диққат, Янгиликлар” Телеграм-канали ва Газета.ру.
Қурбонлик китоби ("КИФОЯ" китобидан)
Қурбонлик қурбон ҳайити кунлари сўйиладиган ҳайвондир. Фуқаҳолар истилоҳида қурбонлик «Махсус ҳайвонни махсус вақтда сўйишдир». Қурбонлик шариатга иккинчи ҳажрий санада киритилган. Ҳанафий мазҳаби бўйича қурбонлик қилиш вожибдир.
Байден Оқ уйда Ҳайитни нишонлаш учун байрам дастурхонини ёзди
Президент Джо Байден душанба куни Ийд ал-фитрни нишонлаб, ўзидан олдинги президент уларни бекор қилганидан кейин, Рамазон ойи якунланганини нишонлайдиган мусулмонлар байрамини Оқ уйда нишонлади.
Афғонистон амири байрам муносабати билан омма олдида камдан-кам рўй берадиган нутқ сўзлади
Афғонистоннинг олий амири якшанба куни олти йил ичида иккинчи марта омма олдида пайдо бўлиб, Рамазон ҳайитини нишонлаётган намозхонларга ўтган йили ҳокимиятни қўлга киритганидан бери «Толибон» эркинлик ва хавфсизликка эришганини айтди.
Рамазон ҳайити 2 май куни нишонланади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарорни имзолади. Унга кўра, 2022 йил муборак Рамазон ҳайитининг биринчи куни шу йил 2 май кунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши томонидан қабул қилинган қарор инобатга олинган.
Москва минтақасида мусулмонларга байрам намозларини ўқиш учун 40 та вақтинчалик жой берилди
Москва минтақасида мусулмонлар учун 40 та вақтинчалик жой ажратилган, уларда мавжуд масжидлар ва намозхоналар билан бирга Қурбон ҳайити куни байрам намозлари ўқилади. Бу ҳақида Россия Федерацияси мусулмонлари диний бошқармаси хабар берди.
Президент ҳайит арафасида маҳкумларга афв эълон қилди
Рамазон ҳайити арафасида Президент 65 нафар фуқарони афв этиш бўйича фармонни имзолади. Бу ҳақда видеоселектор йиғилишида айтиб ўтилди.
Ўзбекистон халқига Қурбон ҳайити табриги
Муҳтарам ватандошлар! Халқимиз бутун мусулмон уммати билан биргаликда катта шоду хуррамлик ила кутиб олаётган Қурбон ҳайити билан сизларни, гўзал диёримиздаги барча мўминларни чин қалбимдан самимий табриклаб, энг эзгу тилакларимни билдираман.