close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Рашкчи эр хотини билан гаплашиб юрадиган ўйнашининг жинсий аъзосини кесиб ташлади

82-сонли мактаб ўқитувчиси шу мактаб қўриқчиси билан интернет орқали мулоқот қилиб турарди. Эрининг шубҳаланиб қолмаслиги учун аёл жазманининг телефон рақамини «Мақсуда опа» деб сақлаб қўйган экан. Мактаб қўриқчиси ўқитувчи аёлга у билан учрашувни қанчалик кутиши ва уни жуда қаттиқ севиши ҳақида ёзади.

Уйда бўлиб турадиган жанжалларнинг биридан кейин ўқитувчи аёлнинг турмуш ўртоғи унинг телефонини текшириб кўришга қарор қилади. Ва хотининг ўйнаши билан дон олишиб юрган ёзувларини топади, аммо буни хотинига билдирмайди.
Эртаси тунда, соат тахминан 01:00 да у мактаб томон йўл олади. Уни мактаб қўриқчиси қарши олади. Эркак қўриқчига хотин билан унинг муносабатларидан хабар топганлигини айтади. Гаплашиб турган пайт эркак кутилмаганда қўриқчининг башарасига қаттиқ зарба туширади, бундан қўриқчи ерга йиқилади ва ҳушини йўқотади. Хотинининг жазманига таъзир бериш учун эркак унинг жинсий аъзосини кесиб ташлайди.
Ҳозирги пайтда айбланувчи қўлган олинган. Унга нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси (қасддан оғир тана жароҳати етказиш) бўйича айблов қўйилмоқда.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Иллат
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase