Абу Муслим
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Тошкентда ўзбекистонлик ҳамкасби Шавкат Мирзиёев билан учрашди. Бу ҳақда Туркия президенти маъмуриятининг алоқа бўлими баёнотида айтилади.
Сўнгги 24 соат ичида ҳалок бўлганларнинг 49 фоизи Ғазо сектори жанубида яшовчилардир, - деди Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги
АҚШ томонидан қўллаб-қувватланган ИШИД террорчилари Кобулда йўловчи автобуси портлаши учун жавобгарликни ўз зиммаларига олди, деб хабар бермоқда Aamaj News.
Қозоғистон Мудофаа вазири Руслан Жаксиликов Анқарада Туркия Миллий мудофаа вазири Яшар Гулер билан мамлакатлар ўртасидаги ҳарбий ҳамкорлик бўйича музокара ўтказди.
Исроил мудофаа вазири Йоав Галлант Исроил қўшинлари Ғазо шаҳрининг марказида жойлашганини маълум қилди, деб хабар беради BBC.
Исроил армияси аҳоли турар жойларига уч ҳафталик ҳаво ҳужумларидан сўнг Ғазо секторида қуруқликдаги операцияни бошлади. 9227 нафар фаластинлик тинч аҳоли, жумладан 3826 нафар бола ва 2405 нафар аёл ҳалок бўлди, ярадорлар сони 23516 нафарга етди.
БМТнинг органларидан бири ўзининг таъсирли ва хавотирланарли ҳисоботида, ўртача ҳисоб билан ҳар 10 дақиқа ичида бир фаластинлик бола шаҳид бўлиши ва икки нафарининг ярадор бўлаётганини хабар қилди.
Сулаймон алайҳиссалом қурдирган «Биринчи ибодатхона» мил. ав. 586 йилда бузилгандан кейин, Ҳерадос I «Иккинчи ибодатхона» қурулишини тамомлаганини айтиб ўтдик, лекин мил. 70 йилда Титос бошчилигида; у ҳам таг-туги билан йўқ қилингани ва яҳудийлар Қуддусдан бадарға қилингани ҳақида ҳам айтиб ўтдик. Шундан кейин яҳудийларга Қуддусга қайтиш ва ибодатхонани қайта тикалаш қасд бўлиб қолган, табиийки, бу кўп замонларини олган ва олмоқда.
Яҳудийлар бугун Қуддусда ва улар Учинчи ибодатхона қуруш режасини амалга ошириш пайидалар; Қуддусда «Учинчи ибодатхона» қурулиши учун тинмай ибодатларида дуо қиладилар, ҳаттоки бу дуо яҳудийлар шариатидаги «ўн саккизталик барака дуоси», деб ўқиладиган дуонинг ажралмас бир қисмига айланган:
- «ДУО»: «Урушлийм Сенинг шаҳринг, унда яшамоқ учун, Сен ваъда қилгандай. Бизнинг кунларимизда уни обод қил, доим обод бўлсин, тез вақтда банданг Довуд тахтини унга қайтар».
«Эй Илоҳимиз, Парвардигор, рози бўл исроил халқингдан! Дуоларини ижобат қил, бандаларингни Байтинг Меҳробига қайтар. Исроиллик одамларни тез ва суйиб қабул қил, дуоларини ҳам. Доим халқинг бўлмиш исроиллик бандаларингдан рози бўл».
Бунинг ўрнига куфрларидан тавба қилиб, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни тан олиб эргашсалар, гуноҳларига истиғфор айтиб бузғунчиликни бас қилсалар, шаҳарни обод қилишга ошиқмай, қалбларини тузатса нажот топган бўлар эди, лекин уларнинг танлаган қадари шу экан: «Баъзилар жаннатда ва баъзилар дўзахдадир».(Шўъро: 7.) «Ким Исломдан бошқа динни истаса, ундан ҳаргиз қабул қилинмас ва у охиратда зиён кўрганлардандир».(Оли Имрон: 85)
Аслида бу ғояни барча яҳудийлар маъқулламайди, чунки уларнинг ҳахомалари баъзи шартлар топилгунча ибодатхона қурулиши Тавротга кўра жоиз эмас, дейди. Буни маъқуллайдиганлар Исроил ва АҚШдаги ортодокс мазҳабидаги яҳудийлар ҳамда буни қилишга қасам ичган радикаллар, уларга кўра ҳар бир яҳудийга ибодатхонани барпо қилиш вожибдир. Юқорида радикал ҳаракатларни айтиб ўтганимизда улардан бири «умано жабали Ҳайкал», дедик, ушбу радикал тўда Ҳайкални иншо этиш учун яҳудийларнинг байрамлари муносабатида фурсатдан фойдаланиб Байтул Мақдис дарвозалари олдида «Учинчи ибодатхона» қурулишини талаб қилиб тўполон-жанжал чиқарадилар.
Шунингдек, 1988 й. «Ҳайкал институти» очилди, унда келажакда ибодатхона қурулишига доир изланишлар ўқиб ўрганиладиган бўлди. Яна мана шу радикал жамоат 1984 й. Масжидул Ақсо ва Қуббатус Сахро масжидларини портлатмоқчи бўлган, яъни у ерда қайтадан-янги «Учинчи ибодатхонани» қурмоқчи бўлган ғояларини амалага ошириш учун. Лекин бунга эришолмадилар, исроилнинг мухобороти уларни тутиқлаган, бу фаластинликларга қарши террор эди ...
Исроил полислари яҳудийларга Муқаддас ерга - Ақсо ҳудудига кириб ибодат қилишдан ва диний ритуаллар олиб боришидан огоҳлантиради, фақатгина саёҳат учун зиёратга келганларни киритади. Чунки айтиб ўтканимиздай кўпчилик ҳахомалар, у ерга кириб ибодат қилиш ёки ибодатхонани қуруш учун диний қайтариқлар билан қайтарадилар. Нафақат яҳудийлар, балки у ер муқаддас бўлгани учун ҳар қандай инсон муқаддас ҳудудга киришини Тавротга кўра жоиз эмас, деб биладилар, шунинг учун ҳам мусулмонларни намозга киришидан тўсадилар, фақатгина ҳахомалар махсус диний лавозимдаги аъзолар билан ва анъаналар билан киради, деб биладилар. Ваҳоланки Мусо алайҳиссалом уларга: «Муқаддас ерга киринглар»,(Моида: 21) дегани Қуръонда очиқ айтилган. Бунинг ажабланарли жойи йўқ, чунки улардаги Таврот аллақачон ўзгартирилган: «яҳудий бўлганлар сўзни ўз ўринларидан таҳриф қилиб-ўзгартирардилар»,(Нисо: 46) буни бизга Қуръон аллақачон баён қилди: «Ҳамд Аллоҳникидир, балки уларнинг аксари билмайдилар».(Наҳл: 101)
Бугун мусулмонлар ва яҳудийлар (сионист ва илмоний яҳудийлар, ортадокслар) ўртасида катта можарога айланган ихтилофларнинг энг йириги «Учинчи ибодатхона» қурулиш режасидадир. Ҳа, яҳудийлар қурувчи-меъмор миллатдир, Хайбарни ҳам улар қурган эди, лекин насиб Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга бўлган эди: «..., яқин бўлган фатҳни (яъни Хайбарни) уларга мукофат қилди».(Фатҳ: 18) Унда йирик саккизта қалъа ва бошқа қўрғонсимон уйлар бор эди.(Кенгроқ маълумот учун Муборак Пурийнинг, «Раҳиқул махтум» китобига қаралсин, 321)
- рravda.ru 2015 й. 20 февралдаги хабарига кўра мавзуга оид қизиқ бир тафсилотни ўқиб қолгандим қуйида шуни тўлиқ ҳавола қилмоқчиман:
Хабар хушхабар билан бошланган эди: «Бутун дунёдаги насронийлар учун хушхабар: яқин келажакда Учинчи Маъбаднинг қурулиши бошланади, бу христиан илоҳиётчилари башорат қилганидек, яқинлашиб келаётган (Исонинг) иккинчи бор келишнинг белгилари. Биринчи маъбад тахминан уч минг йил олдин Шоҳ Сулаймон томонидан қурулган ва милоддан аввалги 586 йилда Навуходоносор II қўшинлари томонидан вайрон қилинган. Иккинчи ибодатхона милоддан аввалги 520 ва 526 йилларда яҳудийларнинг Зороабел тарафидан қурулган ва мил. 70 йилда Рим ҳукмдорлари томонидан вайрон қилинган. Иккала маъбад ҳам бир жойда - Қуддусдаги Муврия тоғида турарди.
«Муқаддас Китоб»да келишича: келажакда Учинчи Маъбад - ибодатхона қурулади. Хусусан, «Матто» даги хушхабарга кўра шундай дейилган: «Даниёл пайғамбар орқали айтилган вайронагарчиликнинг жирканчини муқаддас жойда турганини кўрсангиз, ...». Бу ердаги «муқаддас жой» сўзлари яқин келажакда Қуддусда пайдо бўладиган яҳудийларнинг янги маъбадига ишорадир.
«Маъбад институти» 1987 йилда ушбу лойиҳа учун махсус очилган ташкилот, у ерда келажакдаги ибодатхона қурулиши борасидаги масалалар билан ўрганиб-шуғулланадилар. Ҳозирда «ргауйа.ги»га маълум бўлишича, институт ходимлари Маъбад қурулишининг лойиҳасини ишлаб чиқишмоқда. Бундан ташқари, ҳозирда мутахассислар 60 дан ортиқ қадимий муқаддас-ёдгорликлар, жумладан, руҳонийнинг кўкрак нишони ва тожи, шофар чолғу асбоби, таҳорат учун идиш ва бошқа кўп нарсалар қайта тикланди. Баъзи, лекин асосий ибодатлар учун махсус анъанавий жойларни тиклаш ҳам якунланди: яҳудийлар аломатини билдирувчи шамдон-менорлар, нон тортиқ қилинадиган олтиндан бўлган хон-стол ва машҳур Аҳд Сандиғи.
Назарий жиҳатдан, маъбаднинг қурулиши ҳозироқ бошланиши мумкин, агар битта «лекин» деган жойи бўлмаса эди, албатта: исроилликлар маъбад қурмоқчи бўлган ўринда, ер юзидаги қадимий масжидлардан Ақсонинг ёнида жойлашган Қуббатус Сахро масжиди бор. У ерга зиёрат учун қадимдан мусулмонлар келиб туради. Шунинг учун ибодатхонани қурушдан олдин, «қурувчилар» мусулмонлар билан муроса қилишлари керак бўлади, ёки ундан ҳам яхшироқ ва бошқа янги бир жой ҳозирлаш керак.
Исроилнинг «Маъбад Институти - Маҳон ХаМикдаш» аллақачон «Учинчи ибодатхонани» қурушга тайёргарликни бошлагани ҳақидаги биринчи хабарлар 2008 йилда эълон қилинган эди. Бироқ, 2001 йил, 29 июлда Қуддусдаги Маъбад - Муврия тоғидаги «Учинчи Сулаймон ибодатхонасининг пойдевор тошида» эса бошқа иккита ибодатхона жойлашган.
Православ насронийликда умумий қабул қилинган анъанавий қарашга кўра, «Учинчи ибодатхонани» яҳудийлар мунтазир бўлиб кутаётган одам -Месси қайта қуради. Православ черковининг «Муқаддас Оталарининг» ёзувларида бу одам одатда «Апокалипсиснинг» ёнида «Антихрист» билан боғлиқ бўлган башоратларга кўра, «Учинчи ибодатхонани» қайта қуради ва у ерда хизматини давом эттиради, бу эса Худо - Исо Масиҳнинг иккинчи келишининг яқинлигидан дарак берадиган белгиларидан бири бўлади.
«Ўтган асрнинг биринчи ярмида Лаврентий Черниговски башорат беришича: Дажжолга - Антихристга; Қуддусда муҳташам тикланган ибодатхонада рус руҳонийлари ва Патриарх иштирокида уни шоҳ сифатида тантанали равишда тож кийдириб танланади», деб айтган.
Дарвоқеъ, В.Путиннинг айтишича, Патриарх Кирилл Гундяевнинг отаси уни болалигида яширинча сувга чўмдириб чўқинтирган, Патриарх Кирилнинг отаси, руҳоний Михаил 1952 йилда кичкина В.Путинни сувга чўмдиргани ҳақида Россия президентининг ўзи патриархнинг 70 йиллиги муносабати билан «Россия 1» телеканалида намойиш этилган «Патриарх» филмида очиқ гапирган: «Мен сувга чўмганимда, 1952 йилнинг охирида эди, менга онам буни қандай бўлганини айтиб берган. Айтишича мен отамдан яширинча сувга чўмган эканман, чунки отам КПСС аъзоси эди, у буни хоҳламас эди. Албатта, бу сир қанчалик рост эканини ўзим аниқ билмайман, лекин буларни менга катта бўлганимда айтишган эди», — деди В.Путин.
«Интерфакс» хабарига кўра уни Санкт-Петербург эски Ленинграддаги «Преображенск-Трансфигурация» черковида сувга чўмган экан: «Ўша пайтда у ерда хизмат қилаётган қария ўғлинга, яъни менга Михаил, деб исм қўйишни таклиф қилган экан. У: бугун Микоилнинг куни, фариштанинг куни ва мен Микоилман, дебди у! Онам узр сўраб, унга: отажон узр, кечирасиз, биз аллақачон отамнинг исмини қўйдик унга, дебди. Қария: ҳа яхши, дебди. Шундай меҳрибон, вазмин ота эди», деб ёд этди В. Путин.
Унинг сўзларига кўра, бир муддат аввал у Патриарх Кириллдан черковга қандай келганини сўраган ва Патриарх: унинг отаси руҳоний эканлигини айтган. Патриарх Путинга рус православ черковининг ҳозирги етакчи Папаси 1950 йилларда Санкт-Петербургдаги «Трансфигурация» черковида хизмат қилгани ва унинг исми Михаил эканлигини айтди. Президент бу вақтда бошқа бирон бир Михаил исмли ота черковда хизмат қилганми ёки йўқлигини аниқлашича, ундан бошқаси бўлмаган экан.
Путин яна: «Мен унга айтганман: биласизми, отангиз мени сувга чўмдирганга ўхшайди», деди давлат раҳбари. Патриарх Кириллнинг Википедиядаги таржимаи ҳолида айтилишича, 1951 йилдан бери унинг отаси Михаил Гундяев ҳақиқатан ҳам эски Ленинграддаги «Трансфигурация» черковида ректорининг ёрдамчиси бўлган экан.
Апокалипсис арафасида: «Синдерион» (Яҳудийларнинг қадимги юнонлардан кейин шаккиланган олий кенгаши - диний ананларни вужудга келтириш учун сиёсий ва ҳуқуқ кучига эга бўлиб тузилган парламент. У бугун ҳам қайта шаккиланиб қандайдир ҳуқуқий кучга эга) Трамп ва Путиндан (
423 Мулоҳаза: Путин бугунги дунёни қоронғулик каби ўраб келаётган шайтоний тоифалардан бўлган проваслав христианларга қарши бўлган ортадокс ва махфий динсиз бўлган гуманизмда ғулувга кетган ташкилотлар билан аввалгидай алоқаси яхши эмас. Путинга бугун яҳудийларнинг бошқа тоифалари мадад беради ва уни маъқуллайдилар, сионистларни қўлловчи яҳудлар эмас, балки улардан кўра динига содиқроқ яҳудилар, аниқроғи у хабат ёки шабат тоифалари билан) Қуддусда «Учинчи ибодатхона» қурушларини талаб қилди.
Дунёдаги сўнгги воқеаларнинг бутун мантиғи биз яшаб турган дунё тартибини тубдан ўзгариши мумкин бўлган; афсонавий ғоя, деб юрганимиз, бугун чиндан оддий ҳақиқатга олиб келди, бизга ўзини очиқ кўрсатди.
Сўнгги йилларда, баъзан атайлаб яширадиган, кети кўринмаган занжирлар, ниҳоят бутун дунёга дунёни ўйин майдони қилиб олганини кўрсатди, ҳамда уни бошқарганларнинг махфий бошлаган режалари бирдан юзага чиқиб, воқеъалашиб асл мақсадини ҳам бизга аниқ кўрсатди.
Энди ҳақиқий мақсадларингизни яширишдан фойда йўқ, энди сиздан олдин минг йиллик режаларингизни амалга оширишни бошлаш вақти келди...
«Breaking Israel News» порталида, яҳудийларнинг «Nassent» нашрининг ёзишича, «Синдерон - Олий Кенгаш» рус президенти В.Путин ва АҚШнинг президенти Д.Трамп билан кучларини бирлаштиришга ва Қуддусдаги «Учинчи яҳудийлар ибодатхонасини» қайта қуруш орқали Инжилда белгиланган вазифаларини бажаришга чақиради, деб хабар тарқаган.
«Синдерион - Олий кенгаш» матбуоти котиби Раввин Ҳиллел Вайснинг айтишича: Қуддусни Исроилнинг пойтахти сифатида тан олишга ваъда берган Трампнинг сайланиши ва Путиннинг «Учинчи маъбад»ни қайта қуруш истагини билдириши билан бирга, яҳудийлар суди уларни замонамиздаги Кир II сиймоси сифатида ҳаракат қилишга таклиф қилиб хат юборишга ундаган: яҳудий бўлмаган шоҳлар, улар Исроилнинг аҳамиятини ва Маъбадини тан оладилар ва уларни қайта тиклашда «ҳал қилувчи муҳим рол ўйнайдилар» маъносида...
Раввин Вайс АҚШдаги сайловлар яҳудийларнинг ушалмас орзусини рўёбга чиқарганини тушунтирди: «Биз Маъбадни тиклашга тайёрмиз. Бугунги кунда дунёдаги энг муҳим икки давлат раҳбари яҳудийларнинг Қуддусга нисбатан бўлган ҳақ-ҳуқуқини, уларнинг маънавий мерос сифатида қўллаб-қувватлаётган сиёсий шароитлар тарихда мисли кўрилмаган мададдир», - деди раввин Вайс.
Синдерион ўз мактубида: Трампга сайловолди давридаги АҚШ элчихонасини «Тел-Авивдан» Қуддусга кўчириши ҳақидаги ваъдасини, яъни Қуддусни «Исроил давлатининг пойтахти» сифатида расман тан олишини эслатди.
Синдерион Путинга ҳам: ибодатхона ҳақидаги баёнотини эслатди. 2012 йилда Қуддусга учинчи марта расмий ташрифи чоғида Путин кечки пайт «йиғлаш деворига» (ғарбий Буроқ деворига) ташриф буюрди. У девор етиб келганида, Россия раҳбари бир неча дақиқа сукут сақлади, шахсий ибодатини қилди, сўнгра ўзича мақтовлар ўқиди...
Бундан ташқари, Исроилликлар бу ҳолатни тўлиқ талқин қилган воқеъада Путин у ердаги оддий йўловчининг саломига жавоб бериб: «Мен бу ерга айнан ибодатхонани қайта тикланиши учун дуо қилгани келдим», деб жавоб бергани ҳақида айтилган.
Рус президенти В.Путин ғарбий деворга ташриф буюрди, яъни Қуддусга. В.Путин сешанба куни кечқурун ғарбий деворга кечки соат 01:30 да эски шаҳарга Қуддус билан кириб келди ва унинг бу учинчи ташрифи-да бошига кипани (яҳудийларнинг бош кийимини) кийган ҳолда Ғарбий деворга борди ва муқаддас ер ҳақида чуқур алоқаси борлигини гапирди: «Яҳудийларнинг ўтмиши қандай эканини кўришингиз мумкин, мана, у -Қуддус тошларига ўйиб ёзилган», деди.
Ташриф давомида Путин интернет сайтига ташриф буюрувчилар билан суҳбатлашди, кўплаб саволлар берилди ва Ёдиот Ахронотга кўра, собиқ совет иттифоқидан келган ултра-православ муҳожирлар билан узоқ суҳбатлашди. Шунингдек, рус президентига туннелларнинг ғарбий девори ҳақидаги рус тилида ёзилган китоб берилди, уни олиб ва туннелларга ўзлари ташриф буюришларини сўрашди.
Маълум бўлишича, Исроилга ушбу ташрифидан сўнг Синедрион Путинга яна мактуб йўллаган ва унда Путин қилган дуосини рўёбга чиқаришга қистов бор эди. Бироқ, Путин, у вақтда бу мактубга ҳеч қандай муносабат билдирмади. Ва лекин, мана энди Синедрион аъзолари фикрига кўра, Путин ибодатхонани тиклашда Д.Трампнинг потенциал иттифоқчиси ҳисобланар экан.
Ва буни раввин Вайс: «Рус ва Америка раҳбарлари, тинчлик манбаи ҳисобланган ибодатхонани қуруш орқали одамлар ичида глобал-тинчликни ўрнатишлари мумкин», деб тушунтирди. Яна: Ва бу - террор ва зўравонликнинг кучайишига асосий сабаб бўлган ЮНЕСКОнинг шармандали қарорлари учун компенсатция бўлар эди», деган.
Биз кузатиш давомида навбатдаги кутилаётган натижаларга қараймиз: Исроил ва Синедрион ҳақиқатан ҳам Ақсо масжидини бузиб ташлашга ва унинг ўрнига ибодатхона қурушни бошлашга тайёр, у ерда православ-ортодокс анъаналарига кўра Антихрист - Дажжол бўлади, яҳудийлар эса Масиҳни кутишяпти, уни барчага Қуддус қироли-шоҳи, деб танитиб, тож кийдирилади.
Собиқ президент Д.Трамп яҳудийлар билан жуда яқин муносабатда... «Таblet» нашри Трампнинг яҳудийлар бўйича батафсил текширувини эълон қилди, бу нафақат яҳудийлар диаспораси билан энг яқин бизнес ва шахсий алоқаларни кучайтириш бўлди, балки қариндошчилигини ҳам очиқ кўрсатди. Айтишича, Трампнинг қизи Иванка православ-еванглист яҳудийга турмушга чиққан ва динини ҳам қабул қилган.
Бундан ташқари, Виндзорнинг Мовий мақоласи остида - рус тахти ма-қоласида ёзганман, Трамп Ротшилдлар оиласига тегишли одам бўлиб, банкирлар оиласи уни банкротликдан қутқариб, ўттиз йилдан кўп вақт мобайнида АҚШда уни президентликка тайёрлаб келган.
Ротшилдларнинг Исроил давлатини тикалаш ва қурушга қўшган ҳиссаси ҳақида гапиришга ҳожат ҳам йўқ. Исроилнинг ҳар бир шаҳрида оила вакиллари Исроилга қўшган бебаҳо хизмати сабаб уларга тегишли истироҳат боғлари вужудга келтирилган.
- Фараз қилсак-ки, эҳтимол Қуддусдаги ҳозирги Масжидул Ақсо бузилиб, ўрнига - ўша тепаликда «Учинчи ибодатхона» қурулишига мусулмонлар тўсқинлик қилишга ҳаракат қилишса ҳам кучи етмаса, бари-бир куни келиб Қуддус бизнинг пойтахтимиз бўлади, Фаластин бизга қайтади, келажакда пайғамбар минҳожи асосида қурулган ислом хилофатининг пойтахти бўлади, албатта, чунки бу ҳақидаги: «Байтул Мақдиснинг обод бўлиши, ...»,(Абу Довуд, 4294. Аҳмад, 22023, 22121. Ибн Касир, «Иршодул фақиҳ», 2/204) борасида келган ҳадиснинг маъноси ҳам шудир, қолаверса Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳақида Ибн Ҳаволага шундай деган эди: «Эй Ибн Ҳавола! Агарда хилофат, аниқ - Муқаддас ерга тушганини кўрсанг, дарҳақиқат, зилзилалар, ташвишлар ва катта ишлар яқинлашди, у кунда қиёмат одамларга мана бу сенинг бошингда турган қўлимдан ҳам яқинроқдир (яъни муборак қўли пешонасида турган эди)».(Абу Довуд, 2535) Зотан, Аллоҳ таоло Қуръонда бизга бу ҳақида хабар бериб айтган-ки: «Менинг солиҳ бандаларим унга ворис бўлади, деб ёздик».(Анбиё: 105).
Умар Шоҳирнинг
"ФAЛAСТИН ўтмиш ва келажак" китобидан
Ушбу нутқ 2010 йил 2 мартда Канаданинг Ватерлоу университетида Исроил апартеидига қарши ҳафталик доирасида ўтказилган талабалар билан учрашувда янграган. Мақола муаллифи Сьюзанн Вайсс (Suzanne Weiss) Холокостдан омон қолган ва «Яҳудийлар сионизмга қарши» (Not in Our Name: Jewish Voices Against Zionism) ва Торонтодаги Исроил апартеидига қарши коалиция (Coalition Against Israeli Apartheid) аъзоси.
Жанубий Африка ҳукумати Ғазо секторида инсониятга қарши жиноятлар давом этаётгани сабабли Тел-Авивдаги барча дипломатларини маслаҳатлашувлар учун чақириб олганини маълум қилди, деб ёзади “РИА Новости”.
Хитой ташқи ишлар вазири Ван И эронлик ҳамкасби Ҳусайн Амир-Абдуллоҳян билан телефон орқали суҳбатда Фаластиндаги вазият ва Исроилнинг Ғазо секторини бомбардимон қилишини муҳокама қилди, деб хабар бермоқда CGTN.